platina.uz

Ўтиш даври — ўсмирликдаги муаммолар

ЮНИСЕФ сўровномалари жамиятдаги кемтикларни яхшигина кўрсата олган. Худди юзимизга ойна тутгандек.

Мақола
13 декабрь 2023 йил
Ўтиш даври — ўсмирликдаги муаммолар

Европа ва Марказий Осиёдаги ўсмирлар мавзуси минтақанинг энг катта эътиборли жиҳатларидан биридир. Бироқ уларнинг ҳаёти ва унга таъсир қилувчи қарорларни қабул қилишдаги иштироки кам, шу сабабли жамиятга қўшган ҳиссаси кўпинча эътибордан четда қолади. Ижтимоий меъёрлар ҳам уларнинг иштирокига қарши ишлайди ва "анъанавий" гендер ролларини давом эттиради.

Ўсмирлар алоҳида хавф-хатарларга дуч келишади: масалан, 15-19 ёшдагилар орасида ўлимнинг асосий сабаби йўлдаги жароҳатлар, кейин эса ўз-ўзига зарар етказиш, шахслараро зўравонлик ва чўкиш. Хавфли хулқ-атвор, жумладан, ҳимояланмаган жинсий алоқа, тамаки, спиртли ичимликлар ва гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш ҳам баъзи мамлакатларда кўпайиб бормоқда.

Кўпгина мамлакатларда жинсий ва репродуктив саломатлик масаласи асосий бўлиб қолса-да, руҳий тушкунлик каби муаммолар кўпроқ эътиборга олинмоқда. Айрим мамлакатларда, жумладан, Қозоғистонда депрессия касалликларнинг асосий сабабидир, бу ерда 15-19 ёшли ўғил болалар орасида ўз жонига қасд қилиш даражаси дунёда энг олд қаторларда туради.

Минтақа бўйлаб тўлиқ ўрта таълимдан фойдаланиш имконияти юқори бўлса-да, 96 фоизни ташкил этади, ногирон ўсмирлар ёки лўли ўсмирлар учун ўқишга кириш ва тугатиш даражаси паст. 2015 йилдаги маълумотлар шуни кўрсатадики, 15 ёшли ўсмирларнинг 30-50 фоизи ўқиш, математика ва табиий фанлар бўйича асосий кўникмаларни эгалламайди.

2,4 миллион ўсмир мактабдан ташқарида деб тахмин қилинади. Яъни ҳар 10 нафар ўсмирдан биттаси мактаб билан алоқани ҳис қилмайди. Бунда ўқув дастурлари бугунги меҳнат бозорига камдан-кам мослашаётгани билан изоҳланади. Натижада кўплаб ўсмирлар таълим, иш ёки ўқитиш тизимида эмас.

ЮНИCЕФ 2021 йилда эълон қилган “Болалар учун иқлим хавфлари индекси” маълумотларига кўра, ҳар уч мамлакатдаги болалар иқлим ўзгариши ва атроф-муҳитнинг деградацияси таъсирида уларнинг соғлиғи, таълими ва ҳимоясига таҳдид солувчи ҳамда ўлим хавфи юқори касалликлар бўлган болалар гуруҳига киради.

ЮНИСЕФ ўтказган глобал сўровда қатнашган ёшларнинг 60 фоизи ижтимоий тармоқлардан асосий янгиликлар ва маълумотлар манбаи сифатида фойдаланиши, бироқ бор-йўғи 23 фоизи ушбу платформалардаги маълумотларга катта ишонч билдиришини айтган. Дарҳақиқат, ижтимоий тармоқлар сўровномадаги барча муассасаларда энг кам ишончли маълумот манбаи ҳисобланади.

Ўсмирларда чекиш ва спиртли маҳсулотларга бўлган қарамлик йилдан-йилга эртароқ бошланаётгани таъкидлаб ўтилган.

Экологик ҳаёт ва атроф-муҳит ва атмосферага ўсмирларнинг эътибори жуда кам. Улар иқлим ўзгариши ҳақида деярли маълумотга эга эмас.

ЮНИСЕФнинг ушбу сўровномалари жамиятдаги кемтикларни яхшигина кўрсата олган. Худди юзимизга ойна тутгандек. Стереотиплар, менталитет жамиятдаги катта муаммоларни келтириб чиқармоқда. Бу сўровнома ва ҳисоботлар ўсмирлар мавзусида камчиликларимиз кўп эканини очиб бермоқда.

Фазилат Соиб

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+