Йилнинг энг яхши ва таъсирли суратлари эълон қилинди
Суратлар иқлим инқирози, жамият, урушлар бўйича мавзуларни қамраб олади.
World Press Photo 2023 йилнинг энг яхши суратларини эълон қилди. Бу йилги Бутунжаҳон матбуот фотосуратлари танловининг глобал ғолиблари иқлим инқирози, жамият, урушнинг тинч аҳолига таъсири бўйича мавзуларни қамраб олади.
Тўртта глобал ғолиб 24 та минтақавий ғолиблар орасидан танлаб олинди, улар 60 000 дан ортиқ аризалар орасидан танланган. Platina танловнинг айрим ғолиб суратларини тақдим этади.
Йил фотоси сифатида украиналик фотограф Евгений Малолетканинг “Мариупол туғруқхонасига ҳаво ҳужуми” номли сурати эълон қилинган. Сурат Accociated Press ахборот агентлиги томонидан нашр этилган.
Ирина Калинина, жароҳатланган ҳомиладор аёл, туғруқхонадан кўтариб олиб кетилмоқда. Россия ҳарбий-ҳаво кучлари Украинанинг Мариупол шаҳрига зарба берди. Шунингдек Мариупол шаҳридаги шифохона ҳам ҳужумга учраган.
Иринанинг чақалоғига Мирон исм қўйган ("тинчлик" ма’носини англатади). Чақалоқ ўлик туғилган ва ярим соатдан кейин Ирина ҳам вафот этган.
БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича бошқармаси маълумотларига кўра, Россиянинг Украина шаҳарларига қилган ҳужумлари натижасида камида 21 минг тинч аҳоли ҳалок бўлган. 2022 йил 24 февралда Россия кучлари Украинага бостириб киргач, Азов денгизидаги стратегик аҳамиятга эга Мариупол портини дарҳол нишонга олдилар. Россиянинг ўққа тутиши шаҳарни вайрон қилди, жумладан, бу ерда суратга олинган туғруқхона каби кўплаб тинч аҳоли яшайдиган ҳудудлар вайрон бўлган.
Аввалига Россия касалхонага уюштирилган ҳужум, 3 кишининг ўлими ва 17 га яқин жароҳати билан якунлангани ҳақидаги хабарларни ёлғон хабар деб атади. Кейинроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бу атайин қилинганини айтиб, касалхонани ҳарбий кучлар эгаллаб олганини, беморлар ва ходимлар эвакуация қилинган деб билишганини айтди. Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ) томонидан шифохона халқаро гуманитар ҳуқуқни бузган ҳолда Россия томонидан атайлаб нишонга олинган ва жавобгарлар ҳарбий жиноят содир этган деган хулосага келган.
Украиналик фотосуратчи Евгений Малолетка ўша пайтда Мариуполдаги воқеаларни суратга олган кам сонли фотосуратчилардан бири эди.
Сугри Зенабу, Ганадаги “жодугар лагери” мангазиаси. (аёллар жамияти раҳбари)
Зенабу чалкашлик ва хотиранинг баъзи белгилари бўлган Демантие касаллигига чалинган. (Демантие- бу инсоннинг кундалик фаолиятини бажариш қобилиятига таъсир қиладиган когнитив қобилиятларнинг пасайишининг умумий номи Бу, одатда, хотира, фикрлаш ва хатти-ҳаракатлар билан боғлиқ муаммоларни ўз ичига олади)
Ўртача умр кўриш давомийлиги ошгани сайин, демантие Африкада муаммога айланиб бормоқда. Африканинг Саҳрои Кабирдан жанубида деменсия билан касалланганлар сони ҳар 20 йилда икки баравар кўпаяди.
Гана ва Африканинг жануби-ғарбий қисмида анъанавий эътиқодга эга бўлган одамлар баъзида ақлдан озиш аломатларини, масалан, чалкаш нутқ, сўкинишни сеҳр белгиси сифатида кўришади. Аёллар эркакларга қараганда тез-тез жодугарликда айбланади. Ганада улар қочиб кетишлари ёки "жодугарлар лагерларида" яшаш учун юборилиши мумкин.
Исроил полицияси мотам тутганларни калтаклади. “Ал-Жазира” телеканали продюсери ҳамроҳ бўлган журналист Ширин Абу Аклеҳнинг тобути ва Шарқий Қуддусдаги дафн маросими.
Полиция одамларга шаҳар орқали пиёда тобут олиб юришни тақиқлади.
Фаластин-Исроил можаросининг фахрий мухбири Ширин Абу Аклеҳ Ғарбий Соҳилдаги Женин шаҳрида Исроил ҳарбий рейдини ёритиб юрганида отиб ўлдирилган. Ўша пайтда у дубулға ва "ПРЕСС" деб ёзилган кўк жилет кийган эди. Воқеа жойида бўлган яна бир журналист, “Ал-Жазира” телеканали продюсери Али ал-Самуди орқасидан ўқ узиб яраланган. Унинг сўзларига кўра, ўққа тутилганда фаластинлик жангчилар бўлмаган, журналистлар огоҳлантирилмаган ва кетишни сўрамаган. Bellingcat, The Washington Post каби халқаро оммавий ахборот воситалари ва ташкилотлар бу даъволарни ўрганиб чиқди ва тасдиқлади.
Фаластин тергови Абу Аклеҳ қасддан нишонга олинган деган хулосага келди. Дастлаб бу даъволарни рад этгандан сўнг, Исроил ҳарбийлари ўшандан бери Абу Аклеҳнинг исроиллик аскари томонидан отиб ўлдирилгани "юқори эҳтимол" борлигини тан олди, бироқ қасддан нишонга олинганини рад этади. АҚШ Адлия вазирлиги ҳам, Халқаро жиноий суд ҳам отишма бўйича тергов бошлаган.
Чегара билмас мухбирлар ташкилотининг айтишича, 2022 йилда дунё бўйлаб 55 журналист ва тўртта ОАВ ходимлари фаолияти билан боғлиқ сабабларга кўра ўлдирилган.
Харковдаги фожиа. Она фарзанди жасади устида йиғламоқда.
Марҳум снаряд келиб тушиши оқибатида ҳалок бўлган. Унинг онаси Любов, Яна Баcек (52 ёш) марҳум устида йиғлайди. Отаси Виктор Губарев (79 ёш), фарзанди снаряддан ўлган пайтида нон сотиб олиш чиққан бўлган. Украина расмийлари томонидан ўша куни 5 киши ҳалок бўлганлиги ва 15 киши яралангани ҳақида хабар берилган.
Россия қўшинлари 24 февралда кенг кўламли босқин бошланиши биланоқ Украинанинг иккинчи йирик шаҳри Харков томон юришни бошладилар. Россия чегарадан 35 километр узоқликда жойлашган Харковни русийзабон аҳолисининг кўплиги туфайли осон нишон сифатида кўрилган бўлиши мумкин. Аммо рус қўшинлари қаттиқ қаршиликка учради. Март ва апрел ойларида шаҳар қисман ўраб олинган ва кучли ўқлар остида қолган. Май ойида Украина Россия қўшинларини Харковнинг яқин атрофидан олиб чиқиб кетишга мажбур қилди, гарчи Харков вилоятининг кўп қисми ёз давомида Россия назорати остида қолган ва шаҳарга тез-тез ўққа тутилган. 14 сентябрга келиб, Украина кучлари вилоят устидан назоратни тикладилар.
Алфредо, Убалдо ва Хосе Қўшма Штатлардаги Аризона чўлида асалариларни боқишади.
Минтақада ёғингарчиликнинг пасайиши сув муаммосини келтириб чиқармоқда. Асаларилар учун сув зарур.
Иссиқлик ва қурғоқчилик асалариларни заифлаштиради, уларни патогенлар ва паразитларга кўпроқ мойил қилади ва улар озиқланадиган ўсимликларга таъсир қилади. 2019 ва 2020 йиллар оралиғида бошқариладиган асаларилар колониялари АҚШ бўйлаб 43,7 фоизга камайди. Асаларилар кўплаб экинларни чанглатиш учун жуда муҳимдир ва шунинг учун одамлар учун озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим рол ўйнайди.
Ушбу расм иқлим инқирози ва ортиб бораётган сув талаби яқин атрофдан оқиб ўтадиган Колорадо дарёсига қандай таъсир қилишига оид кенгроқ лойиҳанинг бир қисмидир. Дарё дастури менежерининг сўзларига кўра, Колорадо дарёсидаги йиллик оқим сўнгги 30 йил ичида 20 фоизга қисқарган. Колорадо Рокки тоғлардаги қор эришига ва кўллар ва табиий сув ҳавзаларида тўпланган юқори ўрмонлардаги ёғингарчиликка боғлиқдир. Қурғоқчилик ва глобал исиш сув омборларида буғланишни тезлаштирди ва эриган қор қоплами тезроқ вақтда дарёлар қуриди.
Колорадо дарёси ҳавзасида қишлоқ хўжалигига йўналтирилган сув истеъмолининг 80 фоизини ташкил қилади ва дарё бўйидаги бир қатор тўғонлар 40 миллиондан ортиқ аҳолини ичимлик суви ва етти миллион кишининг эҳтиёжларини қондириш учун гидроелектр энергияси билан таъминлайди.
2022 йил охирида АҚШ ҳукумати Колорадо дарёси бўйидаги штатларда дарё сувидан фойдаланишга жиддий чекловлар киритди.
Перудаги Плаяда Репсол компаниясининг Ла Пампилла нефтни қайта ишлаш заводи яқинида нефт тўкилиши натижасида экологик офат юзага келган.
15 январ куни Репсолнинг Ла Пампилла нефтни қайта ишлаш заводида танкер юк тушираётганда 12 минг баррелга яқин хом нефт денгизга тўкилган. Ҳодиса сабаблари савдо жараёнларидаги бепарволик, ускуналарнинг етарли эмаслиги ва нотўғри бошқарув дея изоҳлаган.
Тўкилиш 7,13 минг квадрат километрдан ошиб, пляжларни ифлослантирди, ёввойи табиатни ўлдирди ва ҳаётга таъсир қилди, бу Перу ҳукумати мамлакатнинг сўнгги вақтдаги энг ёмон экологик фалокат деб атаган.
Тижорат, балиқчилик, сайёҳлик билан шуғулланадиган одамлар ва озиқ-овқатлари денгиз маҳсулотларига қарам бўлган маҳаллий жамоалар ҳам зарар кўрди. БМТ экспертларининг фикрича, нефтни сувга сув тўкилиши оқибатлари ўн йилгача давом этади.
Мудофаа кучларининг чекиниши. Мянма ҳарбийлари тўқнашувда ҳалок бўлган дўстининг жасадини олиб келмоқда. Каяҳ (Каренни) штати, Мянма.
Мянма расмийлари маҳаллий мухолифат гуруҳлари билан жанглар кучайгани сабабли минтақага қўшимча кучлар юборган эди. Мое Бе стратегик ҳудудида кучли жанглар кузатилди, шаҳарнинг барча аҳолиси қочиб кетишга мажбур бўлди.
Фазилат Соиб