Қозоғистонда чекка мактаблар синов тариқасида Starlink тармоғига уланди

Маълумотлар узатиш тезлиги шу тарзда 200 Мбит/с га етади.

Жаҳон
8 ноябрь 2023 йил
Қозоғистонда чекка мактаблар синов тариқасида Starlink тармоғига уланди

Қозоғистон ҳукумати матбуот хизматининг маълум қилишича, мамлакат тест режимида Американинг Space X компаниясининг Starlink технологиясидан фойдаланган ҳолда 10 та қишлоқ мактабини интернетга улаган.

Бу ҳақда Kursiv.kz хабар бермоқда.

Баёнотда айтилишича, 2023 йил октябр ойида 10 та қишлоқ мактаби синов режимида Space X’нинг Starlink технологиясидан фойдаланган ҳолда кенг полосали интернетга уланган.

Матбуот хизматининг қўшимча қилишича, маълумотлар узатиш тезлиги шу тарзда 200 Мбит/с га етади.

Қозоғистоннинг чекка ҳудудларидаги жами икки минг таълим муассасасини Starlink тармоғига улаш режалаштирилган.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+