Пойтахтга юк ташувчи транспорт воситаларининг кириши қисман чекланади
8 ва 9 ноябрь кунлари пойтахтда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити ўтказилиши муносабати билан Тошкент шаҳрига юк ташувчи транспорт воситаларининг кириши қисман чекланади.
Пойтахтга юк машиналари кириши чекланади. Тошкент шаҳар ИИББ пойтахт аҳолисини бу ҳақда огоҳлантирди.
Айтилишича, 8 ва 9 ноябрь кунлари пойтахтда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити ўтказилиши муносабати билан Тошкент шаҳрига юк ташувчи транспорт воситаларининг кириши қисман чекланади.
Шу кунларда Тошкент шаҳридаги юк ташувчи транспорт воситаларининг шаҳар марказида ҳаракатланиши тўлиқ тўхтатилади.
Тошкент шаҳар ИИББ саммит доирасида белгиланадиган вақтинчалик чекловлар сабабли водийдан воҳага ҳамда воҳадан водийга ҳаракатланиш 4P-12 автомагистрал йўли орқали амалга оширилишини маълум қилди.