Озодбек Назарбековга бирданига учта ўринбосар тайинланди

Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар тарқатди. 

Маданият
4 ноябрь 2023 йил
Озодбек Назарбековга бирданига учта ўринбосар тайинланди

Маданият вазири Озодбек Назарбековга бирйўла учта ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди. 

Баҳодир Маджидович Аҳмедов маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.У мазкур тайинловга қадар маданият вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

Шунингдек, Авазхон Баҳодирович Тожихонов маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Адлия вазирлиги “Конвенцион марказ мажмуаси дирекцияси” ДУК директори лавозимида фаолият юритган.

Юсуфжон Камолдинович Усмонов маданият вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди

Мазкур тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг Иқтисодиёт, давлат инвестиция дастурлари ва жамоат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш харажатларини аудит қилиш шўбаси бош инспектори лавозимида фаолият юритган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+