Непалдаги аянчли зилзилада 120 дан ошиқ киши қурбон бўлди

АҚШ Геология хизмати зилзила кучини 5,6 балл баҳолади. 

Жаҳон
4 ноябрь 2023 йил
Непалдаги аянчли зилзилада 120 дан ошиқ киши қурбон бўлди

Непал ғарбида 4 ноябр, шанбага ўтар кечаси содир бўлган кучли зилзила оқибатида 128 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар жароҳатланди, деб хабар берди dpa агентлиги маҳаллий ҳокимият органларига асосланиб.

Непалнинг Миллий зилзила мониторинги ва тадқиқот маркази 6,4 магнитудали зилзила қайд этди. Унга кўра, зилзила эпицентри Непал пойтахти Катмандудан 400 км узоқликда жойлашган Жаяркот вилоятида бўлган.

АҚШ Геология хизмати зилзила кучини 5,6 балл, Ҳиндистон сейсмологик маркази 6,4 балл, Потсдамдаги Германия Геофизика тадқиқот маркази  6,2 балл деб баҳолади.

Одамлар вайроналар остида қолиб кетганлиги сабабли қурбонлар сони ортиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, октябр ойи бошида Афғонистонда кузатилган кучли зилзилада икки минг кишидан ошиқ киши қурбон бўлганди. 

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+