Сурхондарёдаги тарихий ёдгорликларга 7 млрд. сўмлик зарар етказилди

Бош прокуратура ҳолат юзасидан маълумот берди. 

Жамият
3 ноябрь 2023 йил
Сурхондарёдаги тарихий ёдгорликларга  7 млрд. сўмлик зарар етказилди

Прокуратура органлари томонидан Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликдаги назорат тадбирларида Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида 4 та археология ёдгорлигига 7 млрд. сўмлик зарар етказилганлиги аниқланди.

Хусусан: 

-мил. авв. V–I асрларга оид “Таллаган тепа” ёдгорлигининг 40 м2 қисми кесиб олиниб, автомобиль йўли ўтказилиши оқибатида 888 млн. сўмлик;

-V–VIII асрларга оид “Ғўринтепа” ёдгорлигининг 200 м2 қисми бузилиб, уй-жойлар қуриб юборилиши оқибатида 4,7 млрд. сўмлик; 

-I–IV асрларга оид “Хушвақтепа” ёдгорлигининг 12 м2 қисми кесиб олиниб, ҳожатхона қурилганлиги оқибатида 266 млн. сўмлик;

-V–VII асрларга оид “Тоштепа” ёдгорлигининг 56 м2 тупроқлари кесиб олиниб, молхона қурилганлиги оқибатида 1,2 млрд. сўмлик зарар етказилган.

Аниқланган ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ прокуратура археология ёдгорлигининг 16 гектар ер майдони қонунчилик талабларига зид равишда хусусий корхонага узоқ муддатга ижарага бериб юборилганини очиқланганди. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+