Кучишлатар органларни тасвирга олганларни 15 суткага қамашмоқчи
Фақат бунда тасвирга олувчининг мақсади орган ходимини обрўсизлантириш бўлиши керак. Бу мақсадни ким белгилаши номаълум.
Олий Мажлис қонунчилик палатаси йиғилишида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ходимларни тасвирга олганлик учун жарима ва 15 суткагача қамоқ тайинлаш режалаштириляпти.
Янги таҳрирга кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларини хизмат вақтида олинган фото ва видеотасвирларни уларни обрўсизлантириш мақсадида, яъни ёлғон, ноаниқ ёки бузиб кўрсатилган маълумотларни интернет ахборот тармоғига жойлаштиришга жавобгарлик белгиланяпти.
Депутат Жаҳонгир Шириновнинг айтишича, обрўсизлантириш деганда ёлғон, ноаниқ ва бузиб кўрсатилган маълумотлар тушунилади. Бироқ у бу ҳолатни айнан ким аниқлаб беришига ойдинлик киритмаган: судми, ИИО ходимими ёки фуқаронинг ўзими?
Депутат Дониёр Ғаниев эса Жиноят кодексида обрўсизлантиришга оид (202-2) модда борлигини айтиб, маълум бир касб эгалари учун алоҳида модда қўшиш шартми, деган саволни ўртага қўйди. Аммо бу эътирозга тайинли жавоб берилгани йўқ.
Шунингдек, Ғаниев таклиф этилаётган санкцияга эътироз билдирди. Кўчадаги одамга қуруқ туҳмат қилган ИИО ходими жарима билан қутулиши мумкин, аммо янги таҳрир бўйича ИИО ходимини обрўсизлантирган одам 15 суткага қамалиб кетиши ҳам мумкин.
Шунча муҳокамадан сўнг қонун лойиҳаси қабул қилинган.