“Пахтакор” ўн олтинчи марта Ўзбекистон чемпионига айланди
Жамоа 2019 йилдан кетма-кет бешинчи марта мамлакат чемпиони бўлди.
Тошкентнинг “Пахтакор” клуби ўз тарихида 16-марта Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди. Жума оқшомида пойтахтликлар Термизда “Сурхон” меҳмони бўлиб, 2:1 ҳисобида зафар қучди.
Шу тариқа, “Пахтакор” турнир жадвалида 53 очко жамғарган бўлса, миллий чемпионатнинг ягона сўнгги тури олдидан иккинчи ўриндаги “Насаф”дан олти очко фарқ билан ўтиб кетишди. Демак, тошкентликлар яна бир чемпионликни расман нишонлашлари аниқ бўлди.
“Пахтакор” 2019 йилдан буён кетма-кет ғолибликни қўлга киритиб, кетма-кет бешинчи марта мамлакат чемпиони бўлди. Сўнгги бор 2018 йилда "Локомотив" Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди.
Мустақил Ўзбекистон тарихида маҳаллий чемпионатда “Пахтакор”дан ортиқ ғалаба қозонган жамоа йўқ. Иккинчи ўринда Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси туради, улар беш марта чемпионликни қўлга киритган.