Нега Тошкент ғир этган шамолга чангланаверади?
Кўчангиздаги дарахтларни томоша қилинг ва кўча чироқлари ёнидаги дарахтлар баъзан баргларини ёруғликка қараган томондаy узоқроқ ушлаб туришини сезишингиз мумкин.
Шаҳардаги дарахтлар ўрмондагилардан фарқли равишда кўп стресслар билан яшайдилар – йўл тузи, тупроқ сиқилиши, майсазорларга зарар етказиш. Улар, шунингдек, қоп-қоронғи бўлмаган муҳитда яшайдилар. Масалан, инсоннинг ўзи ҳам ухлаши, дам олиши учун бутунлай қоронғуни хоҳлайди. Дарахтлар буни бошдан кечиради – кундузи ёрқин ёруғлик, кечаси эса тўлиқ қоронғи. Доимий ёруғликда юрсангиз, чироқларни ўчиришни хоҳлайсиз. Дарахтлар ҳам мана шундай кун ва тунни ҳис қилиши керак. Улар кун узунлигини аниқ билишлари учун ёруғликни ўлчашнинг жуда сезгир усулидан фойдаланади. Дарахтлар ёруғликни қандайдир молекуляр соат билан ўлчайдилар, кун узунлигини, фаслни мана шу ёруғлик билан билишади, шунингдек, бошқа дарахтларга масофани аниқлаш учун сояларни ўлчашлари мумкин. Кечаси ёруғлик бу ҳолатни бузиши мумкин.
Кўча чироқлари қанчалик кўп бўлса, у дарахтнинг ўсишига шунчалик таъсир қилади. Ташқи соялар ва ёруғлик ҳақидаги маълумотлар дарахтларга фотосинтез, баҳорги куртаклар пайдо бўлиш вақти, баргларнинг ранги ва ўлик баргларнинг тўкилиши каби муҳим жараёнларни қачон амалга ошириш кераклигини айтади. Дарахтларнинг чанглатувчилари учун қоронғулик муҳим аҳамиятга эга. Сунъий ёруғлик кун узунлигини узайтириш орқали дарахтларни чалкаштириб юборади, бу гуллаш вақтини ўзгартириши ва доимий ўсиб боради, дарахтлар қишки об-ҳавонинг оғир шароитларида омон қолишга имкон берувчи уйқу ҳолати ривожланишига йўл қўймайди.
Тўсатдан (эволюция даврида) шаҳарларимизга ёрқин чироқлар қўшсак ва дарахт эксак, нима бўлади? Кўчаларни ёритиш учун газ чироқларидан фойдаланиш тахминан 1816 йилда бошланган ва бутун дунёга тарқалган. Кўп ўтмай, одамлар бу чироқлар ёнидаги дарахтларда жуда ғалати ҳолатлар – ёз ўрталарида баргларини йўқотаётгани, янги пайдо бўлган ғалати новдалари ёки пояда ўсаётган илдизларини пайқаб қолишди. Кўп дарахтлар нобуд бўлди. Тез орада кузатувчилар бу таъсирлар ёруғлик эмас, балки ёруғлик гази эканини тушунишди. Россиядаги аспирант Димитрий Нелюбов буни тушунди ва 1901 йилда ёруғлик газининг таркибий қисми бўлган этилен ғайритабиий ўсишга олиб келиши ҳақидаги кашфиётни эълон қилди. 1935 йилга келиб, олимлар этилен ўсимликларнинг нормал ўсиши жараёнида ишлаб чиқариладиган ўсимлик гормони эканини тушунишди. Бананларнинг пишишига ва олма чиришига этилен сабаб бўлади.
Электр ёритгичи пайдо бўлиши билан газ муаммоси йўқолди. Аммо ёруғликнинг ўзи дарахт ўсишига кучли таъсир қилади. Кўчангиздаги дарахтларни томоша қилинг ва кўча чироқлари ёнидаги дарахтлар баъзан баргларини ёруғликка қараган томондаy узоқроқ ушлаб туришини сезишингиз мумкин.
Барча сунъий ёруғлик дарахтлар учун зарарли бўлса-да, энг кўп зарар етказадиган иккита тур мавжуд: доимий ёруғлик, қизил ва инфрақизил тўлқинларга бой ёруғлик. Узлуксиз ёритиш жуда кенг тарқалган бўлиб, дарахт табиий ёруғликни аниқлай олмайди. Узлуксиз ёруғликда ўстирилган дарахтларнинг барглари каттароқ бўлиши мумкин ва шунинг учун барглардаги стоматал тешиклар узоқ вақт давомида очиқ қолиши сабабли вегетация даврида ҳаво ифлосланиши ва сув таъсирига кўпроқ мойил бўлиши мумкин. Дарахтлар ўзидаги имунитетни йўқотиб, ўзи ташқи таъсирларни англолмаётган пайтда нафақат карбонат ангирид(CО2)ни кислородга айлантиришга қийналади, ҳавони яхшилаш ва ҳаво ифлосланишига қарши курашолмай қолиши мумкин.
Кўча чироқларининг дарахтларга янада муҳимроқ, аммо билвосита таъсири бор, яъни дарахтларни чанглатувчи тунги ҳашаротлар ва улардан яшаш жойи сифатида фойдаланадиган тунги сутэмизувчиларга таъсир қилади. Мисол учун, кўча чироқлари ёрдамида ҳашаротлар ўз ўлжасини осон топади.
Дунё тажрибаси бўйича фикрлар хилма-хил, қарама-қаршиликлар бор. Аммо олимларнинг фактларини инкор этиб бўлмайди. Ҳеч бўлмаса шаҳар дарахтлари ҳақидаги кўраётган натижаларимиз қайси фикрлар тўғрилигини исботлайди. Дарахтлар ҳам инсон, улар ҳам яшаш ҳуқуқига эга эканликларини тушуниш керак. У эълонлар тахтаси ёки янги йил чироқлар устуни эмас. Шунча саъй-ҳаракатларимизга, қонунчиликда белгиланганига қарамасдан, ҳали-ҳамон чироқлар жойида кўпайса-кўпаймоқдаки, камаяётгани йўқ.
Platina.uz аввал ҳам бу масалани фотофактлар билан бир неча бор кўтарганди. Масъуллар жим. Олимларнинг фикрича, мана шу чироқлар сабаб дарахтлар ҳаво ифлосланишига қарши имунитетини йўқотиши мумкин. Натижада шаҳар ғир этган шамолга ҳам чангланаверади.
Фазилат Соиб