platina.uz

Электрон сигаретлар саратонга олиб келиши маълум қилинди

Шунингдек, улар нафас олиш тизимининг оғир касалликларига сабаб бўлиши мумкин. 

Жамият
23 ноябрь 2023 йил
Электрон сигаретлар саратонга олиб келиши маълум қилинди

Электрон сигаретлар оғир оқибатларга олиб келиши мумкин, хусусан, саратон ва нафас олиш етишмовчилигини келтириб чиқаради.

Ушбу одат никотинга қарамликни енгишда унчалик ёрдам бермайди, чунки у ҳам чекувчиларнинг соғлиғига жиддий путур етказади, дейди онколог Суна Исакова.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, электрон сигарет (вейп) ҳақиқий тамаки муқобили бўла олмайди, чунки улар таркибида кансерогенлар ҳам бор - бу ўпка ва оғиз саратонини келтириб чиқарадиган моддалардир. Бундан ташқари, бу тамаки алтернативи ўпкага жиддий зарар этказиши мумкин, бу эса "вейпер касаллиги"ни келтириб чиқариши мумкин.

"Касалликнинг жиддий шакли нафас олиш тизимининг оғир етишмовчилигидир", деди Суна Исакова.

Мутахассиснинг таъкидлашича, назарий жиҳатдан электрон сигареталар барибир оғир чекувчиларга ёрдам бериши мумкин, бироқ амалиёт шуни кўрсатадики, одатда битта ёмон одат шунчаки бошқасига алмаштирилади, дея шифокордан иқтибос келтиради “Lenta”.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+