Ўзбекистоннинг Ўшдаги бош консули тайинланди
Эслатиб ўтамиз, ушбу консуллик ўтган йили иш бошлаганди.
Ўзбекистоннинг янги тайинланган бош консули Зафарбек Аҳмедов Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига етиб келди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.
Зафарбек Аҳмедов шу пайтгача Консуллик-ҳуқуқий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган. У 54 ёшда. Хоразм педагогика институтини (1992 йилдан Урганч давлат университети) тамомлаган. Мактабда ўқитувчи, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида турли лавозимларда, Ташқи ишлар вазирлигида, жумладан, Ўзбекистоннинг Покистондаги элчихонасида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Ўш шаҳридаги бош консуллиги 2022 йилда иш бошлаган ва унинг консуллик округига Қирғизистоннинг Боткен, Жалолобод ва Ўш вилоятлари киради.