Пойтахтда иситиш мавсуми қачон бошланиши аниқ бўлди

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди. 

Жамият
2 ноябрь 2023 йил
Пойтахтда иситиш мавсуми қачон бошланиши аниқ бўлди

Пойтахтда 6 ноябрдан бошлаб ижтимоий соҳа объектлари ва кўп хонадонли турар-жой биноларини иссиқлик энергияси билан босқичма-босқич таъминлаш ишлари бошланади.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди. 

Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан, марказлашган иссиқлик таъминотидан фойдаланувчи истеъмолчиларни иссиқлик билан таъминлаш мақсадида, 3 ноябр соат 00:00 дан бошлаб иссиқлик манбаларидан иссиқлик муҳитининг айланма ҳаракати йўлга қўйилади.

Истеъмолчилардан иссиқлик таъминоти билан боғлиқ муаммолар кузатилганда 1055  ёки 71 210-01-87, 71 210-01-41, 71 210-01-11, 71 210-01-63 рақамларига мурожаат қилишларини сўраган.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+