Кўмирнинг янги нархлари эълон қилинди
Кўмир маҳсулотларини сотиш “Товар хом-ашё биржа” савдолари орқали амалга оширилади.
Ўзбекистонда 15 ноябрдан кўмир нархлари ўзгаради. Сурхондарёда жойлашган “Шарғункўмир” АЖда ишлаб чиқарилаётган кўмир нархлари 2023 йил 15 ноябрдан бошлаб қуйидагича белгиланган:
SSSSH маркали кўмир (0+13 мм фраксияли) 460 000 сўм
SSSSHMO маркали кўмир (0+50 мм фраксияли) 312 000 сўм
SSSKOM маркали кўмир (13-100 мм фраксияли) 549 000 сўм
Нархлар бир тонна кўмир учун ҚҚС билан қўшиб ҳисобланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31 март 2015 йилдаги № 75-сонли қарорига асосан 1 тонна кўмир маҳсулоти учун 54000 сўмдан маҳсус қўшимча тўлов алоҳида белгиланган.
Кўмир маҳсулотларини сотиш Ўзбекистон Республикаси “Товар хом-ашё биржа” савдолари орқали амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, Шарғун кўмир конининг биринчи линияси жорий 2023 йилда ишга туширилганди.
Телеграмда кузатиб боринг!