Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Аввалги ўринбосар туман ҳокими лавозимини эгаллади.
Мўминов Насибулло Набиевич Асака тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Н.Мўминов Андижон вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган. Ўз навбатида унинг ўрнига Андижон вилояти ҳоким ўринбосари этиб Комилов Комилжон Собирович тайинланди.
Комилжон Комилов 1980 йилда Олтинкўл туманида туғилган. 2000 йилда Андижон қишлоқ хўжалиги институтини ҳамда 2002 йилда Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган, дейилади Андижон вилояти ҳокимлиги хабарида.
Меҳнат фаолиятини ўқитувчиликдан бошлаб, таълим соҳасида бир қанча раҳбар лавозимларида ишлаган.
Ушбу лавозимига тайинлангунига қадар Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялари институти ректори лавозимида фаолият юритиб келган.