Сўнгги беш йил ичида Ўзбекистонда қандай ўзгаришлар бўлди?

Platina.uz шу савол билан аҳолига микрофон тутди.

Жамият
13 ноябрь 2023 йил

Ўзгаришлар макон, замон, жамият, табиат, инсонларга нисбатан хос жараён. Ривожланиш, ижобий тарафга бўлган ўзгаришларни бугун кечаги, эртага бугунги ҳолатидан яхшироқ бўлиш белгилайди, бизнингча. Бу жиҳатлар нафақат инсонлар, жойларга, балки давлатларнинг ривожланишига ҳам алоқадор. Хўш, юртимизда бу вазият қандай?  

Platina.uz  "Сўнгги 5 йил ичида Ўзбекистонда қандай ўзгаришлар бўлди?" саволи билан аҳолига микрофон тутди.

Юртдошларимизнинг наздида:
—Янги уйлар қурилди, Ўзбекистонга инвестиция киритилди;
—Иқтисод ривожланяпти, қурилишлар яхши бўляпти. Хусусий университетлар кўпайиб кетди, лекин буни натижасида ўқиш сифати пасайиб кетди, деб ўйлайман;
—Растоможкалар очилгани яхши бўлди, ойликлар кўтарилди, таълимга эътибор берилди;
—Иморатлар қурилди. Поликлиникалар яхши ишлаяпти, ҳамширалар беморларга уйларга келиб ҳам қарашяпти;
—Қонунга ўзгартиришлар киритилди, сигарет 21 ёшдан юқори бўлганларга сотиладиган бўлди;
—Менимча ҳеч нима ўзгариш бўлмади, деярли сезмадим;
—Йўллар яхшиланди, ерусти метролари қурилди; 
—Янги бозорлар қуриляпти, бизнес, маркетинг соҳалари анча ривожланди. Бизнесменларга эътибор қаратилди. 

Гувоҳи бўлганингиздек, фикрлар турлича. Муҳими, қилинаётган ўзгаришлар халқнинг оғирини енгил қилиб, яшаш тарзига ижобий таъсир кўрсатса етарли.

Одинахон Деҳқонова.
 

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+