Россия Ташқи разведка хизмати раҳбари Ўзбекистонга келди

У Давлат хавфсизлик хизмати раиси Aбдусалом Aзизов билан учрашган. 

Жамият
1 ноябрь 2023 йил
Россия Ташқи разведка хизмати раҳбари Ўзбекистонга келди

Россия Ташқи разведка хизмати (СВР) директори Сергей Наришкин 31 октябр куни амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлди.  У Давлат хавфсизлик хизмати раиси Aбдусалом Aзизов билан халқаро терроризмга қарши кураш ва разведка маълумотлари алмашинуви масалаларини муҳокама қилган.

Бу ҳақда разведка хизмати матбуот бюроси хабарида айтилади.

"Халқаро терроризмга қарши курашиш, кенг кўламли минтақавий ва халқаро муаммолар бўйича разведка маълумотлари алмашинуви, шунингдек, замонавий таҳдид ва таҳдидларга қарши курашиш бўйича биргаликдаги имкониятларни мустаҳкамлаш соҳасидаги мувофиқлаштирилган фаолиятга алоҳида эътибор қаратилди” дейилади хабарда.

Ташқи разведка хизмати маълумотига кўра, "музокараларда томонлар икки мамлакат махсус хизматлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг асосий масалаларини кўриб чиқди ва келгуси давр учун ҳамкорликдаги ишларнинг истиқболлари ва устувор йўналишларини муҳокама қилган.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+