platina.uz

“Матбуот уйи” ўрнида медиа шаҳарча қурилади

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси 103,4 млрд сўмлик тендер эълон қилган. Ушбу тендерда 98,8 млрд сўмлик таклиф билан “YANGI ZAMON BINO” МЧЖ ғолиб деб топилди.

Давлат харидлари
8 ноябрь 2023 йил
“Матбуот уйи” ўрнида медиа шаҳарча қурилади

“Матбуот уйи” ўрнида медиа шаҳарча қурилади

Миробод тумани, Матбуотчилар кўчаси 32-уй манзилида жойлашган “Матбуот уйи” бино ва иншоотлари ҳамда уларга туташ ҳудудда замонавий медиа шаҳарча ташкил этилади.

Бунинг учун Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси 103,4 млрд сўмлик тендер эълон қилган. Ушбу тендерда 98,8 млрд сўмлик таклиф билан “YANGI ZAMON BINO” МЧЖ ғолиб деб топилди.

Давлат реестрига кўра, “YANGI ZAMON BINO” МЧЖнинг 49,98 фоиз улуши “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга, қолган 50,02 фоизи эса “UNIQUE TRADE BUSINESS” МЧЖга тегишли. Ушбу МЧЖнинг 99 фоиз улушига эса “ORIENT GROUP MANAGEMENT” таъсисчиси бўлган “GOLDEN HOUSE DEVELOPMENT” МЧЖ эгалик қилади.

Тендер натижаларига кўра, ғолиб бўлган “YANGI ZAMON BINO” МЧЖ билан 98 868 134 227,00 сўмга (ҚҚС билан) ва қурилиш муддати 840 кунда бажариш шарти билан пудрат шартномаси электрон имзоланган.

Маълумот учун, Президент қарори билан 2022 йилда “Матбуот уйи” бино ва иншоотлари Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига (УзА) оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилганди. Шунингдек, қарорда замонавий медиа шаҳарча ташкил этиш ҳақида ҳам сўз борган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+