Ўзбекистонда аёллар энг кўп ишлайдиган 3 та касб?

Platina.uz бу бўйича аҳоли ўртасида сўровнома ўтказди.

Жамият
6 ноябрь 2023 йил

“Қиз болага мос касб танласанг бўлмайдими?” — кўпинча ўқитувчи, шифокор, тикувчиликдан бошқа касбларни танлаган аёл-қизларга айтиладиган энг “машҳур” гаплардан бири. Журналистикани танлаганимда, шахсан менга ҳам айтилган бу сўзлар. Бу ҳолат, яъни касбларни “аёл ёки эркак кишига хос” турларга ажратиш қайсидир маънода аёлни эҳтиётлаш тарзидаги ижобий қараш, дейиш мумкин.

Бироқ бундай “эҳтиётлаш” меҳнат муносабатларида камситишга сабаб бўлаётгани кузатилмоқда. Аммо борган сари аёллар бу тўсиқларни енгиб чиқишмоқда. Бугун аёлларни нафақат юқорида айтилган касблардан ташқари йўналишларда, балки раҳбар лавозимларида ҳам кўряпмиз. Бу бўйича аҳолининг фикри қандай? Ўзбекистонда аёллар энг кўп ишлайдиган 3 та касб? Шу савол доирасида аҳолидан сўровнома ўтказдик.

Барибир хоҳлаймизми-йўқми, ўқитувчи ва шифокор аёллар кўплиги ўнга яқин респонденлар томонидан айтилмоқда. Аёлларнинг кўпи ишламай, уйда ўтириши ҳақидаги фикрлар ҳам бор.

Бундан ташқари, аёллар доимий ишлайдиган касблардан: фаррош, тикувчи, котиба, стилист, бухгалтер, тарбиячи; даромади юқори бўлган касблардан: таржимон, банкир, тадбиркор, маркетолог, таргетолог, савдо-сотиқ, юрист каби касблар ҳам санаб ўтилди.

Одинахон Деҳқонова

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+