Ўзбекистонда блокланган ТикТок солиқ тўловчига айланди

Айни пайтда Фейсбук, Инстаграм, Гугл, Х (собиқ Твиттер) каби тармоқлар ҳам ҚҚС тўлайди.

Жамият
9 октябрь 2023 йил
Ўзбекистонда блокланган ТикТок солиқ тўловчига айланди

2021 йилдан бери Ўзбекистонда блокланган ва ВПНсиз кириб бўлмайдиган ТикТок ижтимоий тармоғи қўшимча қиймат солиғини тўлайдиган бўлди.

Солиқ қўмитаси сайтида ҚҚС тўловчи хорижий компаниялар қаторига 4 ва 5 октябрдан TIKTOK PTE. LTD. (рўйхатдан ўтган давлати Сингапур) қўшилди.

Айни пайтда Ўзбекистонда Фейсбук, Инстаграм, Гугл, Х (собиқ Твиттер) каби тармоқлар ҳам ҚҚС тўлайди. Аммо улар блокланмаган, аниқроғи, бир марта блокланиб, жамоатчилик эътирозидан кейин очиб юборилган.

Хорижий сайтлар Ўзбекистонда блокланмаслиги учун улар ўз серверларини шу ерга жойлаши керак, чунки шахсга доир маълумотлар ҳақидаги қонун талабида шундай ёзилган. Аммо юқорида саналган тармоқларнинг бирортаси, хусусан, ТикТок ҳам Ўзбекистонга серверини олиб келмаган.

Яъни Фейсбук, Инстаграм, Гугл, Х каби тармоқлар блокланмаган ҳолатда солиқ тўлайдилар, энди эса фақат ТикТок блокланган ҳолатида ҳам солиқ тўлай бошлади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+