Бухорода икки уста ток уриши оқибатида ҳалок бўлди
Икки нафари эса оғир аҳволда реанимацияда экани айтилган.
Жамият
9 октябрь 2023 йил
Жондорда уй қураётган қурувчилар ток уриши натижасида ҳалок бўлди.
Хабар берилишича, туманнинг Баҳористон маҳалласидаги қишлоқлардан бирида икки қаватли уй қурилишида ишлаётган 4 нафар уста нарвонни кўтариб айлантираётган вақтда юқори кучланишли электр токига тегиб кетади.
Натижада 30 ёшли икки эркак воқеа жойида вафот этади. Икки нафари эса оғир аҳволда реанимацияда экани айтилган.
Ҳолат юзасидан Жондор туман прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилган.