Тахмина Икромова энг яхши натижани қайд этди
У кеча жамоамий дастурда ҳам олтин медалга эга чиққан эди.
Спорт
7 октябрь 2023 йил
Бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Тахмина Икромова делегациямизга навбатдаги олтин медални тақдим қилди.
Яккаликнинг кўпкураш дастурида иштирок этган юртдошимиз 131.300 балл билан энг яхши натижани қайд этди. Эслатиб ўтамиз, Париж-2024 Олимпиадаси лицензиати кеча жамоамий дастурда ҳам олтин медалга эга чиққан эди.
Илгарироқ Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Осиё ўйинларида бронза медални қўлга киритганди.