Ўзбекистоннинг Исроилдаги янги элчиси тайинланди
Эслатиб ўтамиз, бунгача ушбу вазифада Феруза Маҳмудова ишлаб келаётганди.
Сиёсат
5 октябрь 2023 йил
Жаҳонгир Аминов Ўзбекистоннинг Исроилдаги янги элчиси сифатида иш бошлайди. Бу ҳақда Исроилнинг Тошкентдаги элчиси Зехавит Бен-Гилел ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.
Бунгача у ТИВнинг МДҲ мамлакатлари билан икки ва кўп томонлама ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритиб келган.
Эслатиб ўтамиз, бунгача Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчиси Феруза Маҳмудова эди ва у 2 октябр куни ўз миссиясини якунлади.