Наманганнинг собиқ ҳокими вафот этди
Унинг даврида “Навбаҳор” футбол жамоаси ўз тарихида ягона бўлиб турган Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритгани айтилади.

Давлат ва жамоат арбоби, Наманган вилоятининг собиқ ҳокими Тўлқин Отахонович Жабборов оғир хасталикдан сўнг 73 ёшида вафот этди.
Тўлқин Жабборов 1950 йилда Учқўрғон туманида туғилган. 1996-2004 йилларда Наманган вилояти ҳокими лавозимида самарали иш юритган.
Унинг даврида “Навбаҳор” футбол жамоаси ўз тарихида ягона бўлиб турган Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритгани айтилади.