Шифокор: очкўзлик инфарктга олиб келади
Шу билан бирга, одамларда нафас олиш қийинлашуви, нафас қисилиши, юрак уриш тезлиги кузатилади.

Меъёрдан ортиқ овқатланиш нафақат ортиқча вазнга, балки диабет каби касалликларнинг ривожланишига, шунингдек, юрак хуружига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда диетолог Михаил Гинзбург айтиб ўтди.
Шифокорнинг сўзларига кўра, ҳаддан ташқари кўп овқатланиш қон айланишининг бузилиши, шунингдек, оғир коронар синдром ва юрак-қон томир касалликлари билан оғриган одамларнинг аҳволини кескин ёмонлаштиради.
Шу билан бирга, одамларда нафас олиш қийинлашуви, нафас қисилиши, юрак уриш тезлиги ва қон босими ортиши кузатилади. Aгар бу ҳолат узоқ давом этса, буларнинг барчаси юрак-қон томир тизими ҳалокатига олиб келиши мумкин, деб таъкидлади Гинзбург.
Мутахассиснинг қўшимча қилишича, кўп миқдорда овқат истеъмол қилиш овқат ҳазм қилиш органларига салбий таъсир қилади. Хусусан, ошқозон, жигар ва ошқозон ости бези, шулар жумласидан. Натижада холецистит ва панкреатит каби патологиялар ривожланиши мумкин. Бундан ташқари, ортиқча вазнга эга одамлар кўпинча гипертония, атеросклероз, қандли диабет ва подагра каби касалликларга дуч келишади.
