Президент маслаҳатчиси лола экди

Президент йиғилишида  25 октябрдан 1 декабргача “кузги дарахт экиш мавсуми” эълон қилиниши айтилганди.

Жамият
23 октябрь 2023 йил
Президент маслаҳатчиси лола экди

Президент маслаҳатчиси Ғофур Мирзаев Миробод тумани ҳокими ва сектор раҳбарлари билан #ЯшилМакон умуммиллий акцияси доирасида лола дарахтини экди.

Матбуот хизмати хабарига кўра, бугун, 23 октябрь куни Миробод туманида бўлиб ўтган саф йиғинидан сўнг Президент маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев, туман ҳокими Анвар Сайфутдинов, сектор раҳбарлари – туман прокурори Ахрор Ахунов, ИИОФБМ раҳбари Отабек Ходжаев 2-сонли оилавий поликлиника ҳудудида дарахт кўчатини экишди.

“Яшил макон” умуммиллий акциясининг кузги мавсумига старт берилганидан буён туманда 13 мингдан зиёд кўчатлар экилди.

Эслатиб ўтамиз, яқинда бўлиб президент йиғилишида  25 октябрдан 1 декабргача “кузги дарахт экиш мавсуми” эълон қилиниши айтилганди.  Мавсум доирасида 85 миллион туп кўчат экиш режалаштирилган.

telegram
telegram

Телеграмда кузатиб боринг!

Platina
© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+