Шифокор умрни узайтирувчи нонушта ҳақида маълумот берди
Павлованинг сўзларига кўра, тухумни қайнатиб истеъмол қилиш яхшидир.
Жамият
20 октябрь 2023 йил
Нонуштага товуқ тухумини мунтазам истеъмол қилиш умрни узайтиради, дея хабар беради “360” нашри тиббиёт фанлари доктори, эндокринолог Зуҳра Павловага асосланиб.
Мутахассислар турли хил парҳезлар 18 ёшдан 35 ёшгача бўлган ёшлар саломатлигига қандай таъсир қилишини таҳлил қилишди. Энг яхши натижаларни кунига учта товуқ тухумини истеъмол қилган гуруҳ кўрсатди.
Бу вазн йўқотиш, холестеринни камайтириш ва қон томирларининг ҳолатини яхшилашга олиб келди.
Павлованинг сўзларига кўра, тухумни қайнатиб истеъмол қилиш яхшидир. Товуқ тухуми энг яхши ҳайвон оқсилларидан биридир.