Тиббиёт ва физиология бўйича Нобел мукофоти соҳиблари аниқланди
Ўтган йили бу мукофотни швециялик олим қўлга киритганди.
2023 йил учун физиология ва тиббиёт бўйича Нобел мукофоти Пенсилвания университети (AҚШ)дан Дрю Вайсман ва Каталин Карикога берилди, уларнинг ишлари коронавирусга қарши мРНК вакциналарини яратишга асос бўлганди.
Бу ҳақда 2 октябр, душанба куни Швеция пойтахтида ушбу мукофотни топширувчи Стокголмдаги Қироллик Каролинска тиббий-жарроҳлик институти маълум қилди.
Тиббиёт бўйича Нобел мукофоти жами 113 марта берилган бўлиб, 2022 йилгача 225 нафар ғолиб аниқланган.
Швециялик биолог Сванте Пабо 2022 йилги тиббиёт бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлганди. У йўқ бўлиб кетган гоминидлар геноми ва инсон эволюцияси соҳасидаги кашфиётлари учун ғолиб бўлди.
2021 йилда америкалик тадқиқотчилар Дэвид Жулиус ва Aрдем Патапутян физиология ва тиббиёт бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлишганди. Улар инсон танасининг ҳарорат ва тегинишни ҳис қилишига имкон берувчи рецепторларни кашф этган.