Ўзбекистоннинг Полшадаги элчиси миссиясини тугатди
Ушбу лавозимда у 2019 йилдан бери ишлаб келаётганди.
Сиёсат
18 октябрь 2023 йил
Ўзбекистоннинг Полшадаги элчиси Бахром Бабаев ўз миссиясини якунлашини маълум қилди. Бу ҳақда "Дунё" агентлиги маълумот берди.
Ушбу лавозимда у 2019 йилдан бери ишлаб келаётганди.
Бабаев 2015 йилдан бери Ўзбекистоннинг Полшадаги дипломатик миссиясига раҳбарлик қилади. У 2019 йилгача Ўзбекистоннинг муваққат ишлари ишончли вакили бўлиб ишлаганди.
Аввалроқ Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчиси Феруза Маҳмудова ўз миссиясини якунлаганди.