Президент Глобал медиакампус ташкил этишни таклиф қилди
У туризмни ёритувчи журналистлар ва саёҳат блогерларни бирлаштиради.
Жамият
16 октябрь 2023 йил
Президент очилиш маросимида сўзлаган нутқида туризмни ёритувчи журналистлар ва саёҳат блогерларни бирлаштирадиган Глобал медиакампус ташкил этишни таклиф қилди.
"Биринчи медиа кампусни юртимизда қабул қилишга тайёрмиз", деди Президент.
Президентга кўра, Ўзбекистон Туризмни комплекс ривожлантириши бўйича 2030-йилгача бўлган стратегиясини ишлаб чиқмоқда.
Тошкент-Самарқанд ва Навоий-Бухоро йўналишларида 6 та тезюрар поездлар олиб келинади. 600 км қўшимча темирйўллар қурилади. 2025-йилдан Тошкент-Хива йўналишида тезюрар поездлар қатнови йўлга қўйилади. 2026 йилда эса ушбу йўналиш Нукус шаҳригача узайтирилади