Блокланган солиқ тўловчи, камар тақмаган йўловчи, уч миллионлик Тошкент —ҳафтанинг муҳим хабарлари

Platina.uz сайти якунига етаётган ушбу ҳафтадаги энг муҳим хабарларни саралаб чиқди.

Жамият
15 октябрь 2023 йил
Блокланган солиқ тўловчи, камар тақмаган йўловчи, уч миллионлик Тошкент —ҳафтанинг муҳим хабарлари

Президент Осиё ўйинлари ғолибларини табриклади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида энг яхши натижа қайд этган Ўзбекистон спортчиларига табрик йўллади.

"Осиё қитъасининг 45 та давлатидан 11 минг нафар спортчи иштирок этган бу мусобақаларда миллий терма жамоамиз аъзолари ўзларининг беқиёс маҳорати, ғайрат ва матонатини, ғалабага бўлган юксак интилиш ва иродасини намоён этиб, 22 та олтин, 18 та кумуш ва 31 та бронза медалини қўлга киритганлари ҳар қандай таҳсинга сазовордир", дейилади табрикда.

Тошкентда сув нархлари 3 баравар ошириладими?

"Тошкент шаҳар сув таъминоти" пойтахт аҳолиси учун бир метр куб сув нархини 1400 сўм, оқова сув нархини эса 1000 сўм этиб белгилаш бўйича шаҳар кенгашига таклиф киритган.

Юридик ташкилотлар учун ичимлик суви нархи 3000 сўм, оқова сув нархи эса 2200 сўм этиб белгиланиши мумкин. Аммо бу масала ҳали сессияда кўриб чиқилмади.

Ўзбекистонда блокланган ТикТок солиқ тўловчига айланди.

2021 йилдан бери Ўзбекистонда блокланган ва ВПНсиз кириб бўлмайдиган ТикТок ижтимоий тармоғи қўшимча қиймат солиғини тўлайдиган бўлди.

Тожикистонда "заҳарли чанг бўрони".

Тожикистон пойтахти Душанбеда заҳарли қум бўрони юз берди. Мутахассисларнинг фикрича, иқлим ўзгариши сабаб бўлаётган бундай бўронлар Марказий Осиё бўйлаб тез-тез учраб, унинг аҳолисига зарар етказмоқда.

Камар тақмаган йўловчи жаримага тортилмайди.

ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги жамоат хавфсизлиги департаменти йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг маълум қилишича, машина бошқараётган ҳайдовчи ва олд ўриндиқдаги йўловчилар ҳаракатни бошлашдан олдин хавфсизлик камарларини тақиб олишлари шарт, бироқ ҳайдовчи ёнидаги йўловчи камар тақмаганда унга жарима қўлланилмайди.

Эден Азар катта футболдан кетди.

Челси ва Мадриднинг Реал жамоалари собиқ футболчиси Эден Азар катта футболдан кетди.

У Испанияда у 2 карра ла-лига ғолиби, бир марта кубок соҳиби, ЕЧЛ ва УЕФА суперкубоги совринларини ютган. Англияда эса 2 марта чемпион бўлган. Шунингдек, Азар 2018 йил Россияда ўтган жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳиби ҳамдир.

Тошкент шаҳри аҳолиси уч миллион кишидан ошди.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил 1 октябр ҳолатига Тошкент шаҳрида яшовчи доимий аҳоли сони 3 млн. Кишидан ортган. Пойтахт аҳолиси сони илк бор 1960 йилда 1 миллион, 1985 йилда 2 миллиондан ошганди.

Швецияда Қуръонни ёққан шахс илк бор жазога тортилди.

Швециянинг Линчёпинг биринчи инстанция суди Қуръонни ёққан, уни видеога олган ва интернетда тарқатган шахсга ҳукм чиқарди. Бу Швецияда этник ва диний адоватни қўзғатиш моддаси бўйича бундай ҳаракат учун чиқарилган биринчи ҳукмдир. Айбланувчи жаримага тортилган.

Шавкат Мирзиёев МДҲ саммитида мукофотланди.

Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ давлат раҳбарлари саммитида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг Фахрий нишони билан тақдирланди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+