Сўров: одамларга кўпроқ қайси мавзулар қизиқроқ?
Platina.uz аҳолининг кўпроқ қайси мавзудаги хабарларни кузатаётганига қизиқди.
Бугун ахборот оламида турли ОАВ орқали хабарларнинг кенг тарқалиши, уларнинг аудиторияси ва таъсир доираси тобора кенгайиб боряпти. Аҳоли ўртасида ён-атрофимизда бўлаётган воқеа-ҳодисалар, янгиликлар ҳақидаги фикрларнинг шаклланишида оммавий ахборот воситалари катта рол ўйнайди.
Аммо хабарларнинг барчаси ҳам ҳаммани бирдек қизиқтира олмайди. Яъни аҳоли ўз қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда хабарларни маълум даражада қолипга солишига тўғри келади. Шу маънода Platina.uz аҳолининг кўпроқ қайси мавзудаги хабарларни кузатаётганига қизиқди.
Аввало, сиёсий ва иқтисодий мавзулар ҳаммани қизиқтиришига яна бир бор гувоҳ бўлдик. Айримлар: “Ҳаммага иқтисод қизиқ бўлса керак, деб ўйлайман” дейди. Эркак респондентларимизнинг айтишича, спортга алоқадор янгиликлар уларга кўпроқ қизиқ. Талабаларга эса таълимга оид ахборотлар аҳамиятлироқ. Шунингдек, бизда шоу-бизнес, оила-жамият, ёшлар, аёллар мавзуларидаги маълумотларга қизиқиши бўлганлар ҳам учради.
Қолаверса, аввалги сўровномаларимизда бўлганидек, янгилик кузатмайдиган, хабарлар кўрмайдиган одамларни ҳам учратиш мумкин.
Одинахон Деҳқонова