Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили тайинланди
У аввал Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида ишлаган.

Камол Мухтаров Ўзбекистоннинг ЮНЕСКО ҳузуридаги доимий вакили лавозимига тайинланди. Бунгача у Президент Администрацияси масъул ходими сифатида фаолият юритган.
Камол Мухторов 42 ёшда. У Самарқанд давлат университети ва Лондон Дипломатик академиясини тамомлаган. 2007 йилдан бошлаб Инвестиция, саноат ва савдо, Ташқи ишлар вазирликлари тизимида ишлаган. Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси маслаҳатчиси лавозимида фаолият кўрсатган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКО ҳузуридаги аввалги доимий вакили Умид Шадиев Туризм қўмитаси раиси лавозимига тайинланган эди.