Ножўя ҳаракати учун Самарқанд судяси ўринбосари ишдан олинди
Бу ҳақда Судялар олий кенгаши хабар берган.

Самарқандда судя ножўя ҳаракати сабаб ишдан олинди.
"Одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузганлиги ҳамда суднинг обрўсини туширадиган ножўя хатти-ҳаракат содир этганлиги учун Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди раисининг ўринбосари Б.Вахобов лавозимидан озод этилиб, судьялик ваколатлари муддатидан илгари тугатилди"- дейилади Судялар олий кенгаши матбуот хизмати хабарида.
Матбуот хизмати "ножўя ҳаракат" тафсилотларини очиқламаган.