platina.uz
Жамият

Узум кўриш қобилиятини яхшилаши маълум бўлди

Олимлар тадқиқот натижаларини эълон қилдилар. 

Узум кўриш қобилиятини яхшилаши маълум бўлди

Узумни истеъмол қилиш айниқса кекса одамларда кўриш қобилиятига фойдали таъсир кўрсатади. Бу ҳақда Сингапур Миллий университети олимлари тадқиқот натижаларига кўра айтиб ўтди.

Тадқиқотчилар кексаликда кўп одамлар глаукома ёки макула дегенерацияси каби касалликлардан азият чека бошлашини маълум қилган. Бунинг сабаби кўпинча оксидловчи стресс бўлиб, организмдаги оксидланиш жараёнлари кескин кучайганда ва антиоксидант тизим улар билан курашишни тўхтатади. Таркибидаги озиқ-овқат антиоксидантлари туфайли узум бу жараёнларни секинлаштиради ва гликация маҳсулотларининг шаклланишига тўсқинлик қилади.

Бу, ўз навбатида, кўзнинг ҳолатини яхшилайди.

Олимлар, шунингдек, бир неча ой кетма-кет қуритилган узум (майиз) истеъмол қилган кекса одамларда кўриш қобилияти ошиши ва қон плазмасининг антиоксидант қобилияти кўтарилганини таъкидладилар.

Мутахассисларнинг фикрича, кўз тўр пардани мустаҳкамлаш ва кўз касалликлари ривожланишининг олдини олиш учун ҳар куни тахминан бир-икки бош миқдорида узум истеъмол қилиш керак.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid