Шавкат Мирзиёев кейинги ҳафта Қирғизистонга боради
У ерда 13 октябр куни МДҲ давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси бўлиб ўтади.
Президент Шавкат Мирзиёев кейинги ҳафта охирида Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрига бориши кутиляпти.
У ерда 13 октябр куни МДҲ давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси бўлиб ўтади. Унда ҳамдўстликка аъзо мамлакатлар раҳбарлари, хусусан, Ўзбекистон президенти ҳам иштирок этади.
Садир Жапаров раислигида ўтадиган тадбир давомида ҳамдўстликка аъзо давлатлар ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлашга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилинади.
Эслатиб ўтамиз, МДҲ давлат раҳбарларининг аввалги саммити 2022 йил декабрда бўлиб ўтган эди.
Айни пайтда Шавкат Мирзиёев Россияга ташрифини Татаристондан бошлаган. Уни Қозон аэропортида республика раҳбари Рустам Миннихонов кутиб олган.