Alfraganus — дунёнинг етакчи олийгоҳларини бирлаштирган университет
Халқаро конференция жорий йилнинг 3-4 октябр кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтмоқда, 5-6 октябр кунлари эса Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида ўз ишини олиб боради.
Йилдан йилга меҳнат бозори малакали кадрлар билан бойиб бормоқда. Энди кадрларга талабни юқори қўйишмоқда. Нафақат мамлакатимиз ривожи унинг ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан барқарор ривожланиши учун, ундан ташқари бугунги кунда вужудга келаётган меҳнат бозорининг янги талабларига жавоб бера оладиган халқаро меҳнат бозорида рақобатдош кадрлар етиштириш асосий масала бўлиб қолмоқда.
Тошкент шаҳридаги Afraganus университети ҳам олий таълимда халқаро стандартлар асосида юқори малакали, креатив ва тизимли фикрлайдиган, мустақил қарор қабул қила оладиган кадрлар тайёрлаш, уларнинг интеллектуал қобилиятларини намоён этиши ва маънавий баркамол шахс сифатида шаклланиши борасида салмоқли ишларни амалга ошириб келмоқда.
Халқаро конференциядан кўзланган асосий мақсад халқаро даражада ўзаро ижтимоий-иқтисодий, фан-таълим, маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, давлатлар ўртасида иқтисодий ҳамкорликни такомиллаштириш, хорижлик олимлар томонидан тиббиёт, рақамли технологиялар, туризм, архитектура ва дизайн, замонавий таълимни ташкил этишда инновасион ёндашувлар соҳаларида олиб борилаётган илмий тадқиқотларга Ўзбекистонлик ёш олимлар, олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, иқтидорли талаба-ёшларни фаол жалб қилиш, самарали илмий ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳисобланади.
Бу йил иккинчи маротаба ташкил этилаётган халқаро конференция қамрови ва географияси ҳам кенгайди. Хусусан, халқаро конференция ишида мамлакатимиздаги 30дан ортиқ олий таълим муассасалари билан билан биргаликда, дунёнинг 150га яқин Туркия, Хитой, Япония, Буюк Британия, Франсия, Италия, Чехия, Швеция, Латвия, Aмерика қўшма штатлари, Марказий осиё ҳамда Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги давлатларидаги нуфузли етакчи олий таълим муассасалари ректорлари, профессор-ўқитувчилари, таниқли олимлар, халқаро экспертлар, иштирокчи давлатларнинг ишбилармонлик доиралари, етакчи компаниялари вакиллари, ЮНЕСКО, TIKA каби халқаро ташкилотларнинг мутахассислари иштирок этмоқда.
Халқаро конференция доирасида глобаллашув шароитида иқтисодий тизимлар ва муносабатлар, туризм соҳасидаги ўзгаришларнинг замонавий хусусиятлари, замонавий таълим, шарқона тарбияда жисмоний тарбия ва спортнинг ўрни ва аҳамияти, сунъий интеллект ва замонавий технологияларнинг таълимдаги ўрни, жамият модернизациялашувини илмий тадқиқ этиш: тарихи ва фалсафаси, педагогика ва психологияда инновасион тадқиқотлар, архитектура ва дизайн соҳаларининг ривожланиш истиқболлари, ипак йўлида умуминсоний ва миллий қадриятлар: тил, таълим, таржима ва маданият, замонавий тиббиёт: янги ёндашувлар ва долзарб тадқиқотлар, инновацион тараққиётда аниқ фанларнинг ўрни йўналишларида ёш тадқиқотчилар, мамлакатимиз ва хориждаги таниқли олимларнинг илмий маърузалари, тадбиркорлик ва хорижий компаниялар вакиллари билан амалий учрашувлар ўтказилмоқда.
Муҳаммадисмоил Маҳмудов, Alfraganus университети ректори: "Alfraganus университети ва Туркиянинг Нежметтин Эрбакан университети ўртасида ташкил қилинган “Бир макон – бир йўл: имкониятлар ва муаммолар, миграция, туризм ва сиёсий иқтисод” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция 2022 йилда биринчи бор ташкил этилган эди. Бу йил эса мана шу халқаро конференциянинг иккинчиси ташкил этилди. Бу конференциянинг аҳамияти шундаки, Республикамизда олиб борилаётган таълим соҳасидаги ислоҳотлар натижасида ёшларга таълим-тарбия беришда халқаро тажрибаларни ўрганиш ва шу билан биргаликда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка халқаро майдонда кўрсатиш эътиборга олинган”
Бирол Мерсан, Нежметтин Эрбакан Университети Ташкилий қўмита раиси: "Ўтган йили конференцияга 100 киши қатнашган эди. Ва улардан 80 таси онлайнда, биз 20 тамиз эса бу ерда гаплашган эдик. Бу йил 500 та киши бор ва 15 та мамлакат бор. Ўтган йили 4 та давлат бор эди. Табиийки, бу яхши ҳолат. Нима учун яхши, чунки энг камида бу Ипак йўлидаги муаммолар нима бўлади ва ким нимага эришишини гаплашяпмиз.Ўзбекистондан ва Туркиядан дўстлик нашрини қиляпмиз. Ўтган йили дўстлик нашримиз йўқ эди. Бу йил дўстлик нашрларимиз бор. Aхборот алмашинувимиз кучаймоқда. Aкадемик инсонлар Alfraganus университетида дарс беряпти. Ўтган йили фақатгина гаплашдик, бу йил амалга оширяпмиз".
Меҳмет Гавгали, Караманоғлу Меҳметбей Университети ректори: "Alfraganus университети билан бу сарой соясида, яъни Ипак йўли саройи орқали танишдим. Ва танишганимга ҳақиқатдан ҳам мамнун бўлдим. Лекин бу фақатгина танишиш эмас, бундан кейинги кунларда илмий жиҳатдан ҳамкорлик қиламиз. Ҳамкорликдан биз аввало ўқитувчилар алмашинувини кутяпмиз. Яъни бизнинг университетдаги ўқитувчиларимизнинг Alfraganusга келишини, Alfraganusдаги ўқитувчиларнинг Қаҳрамонга келишини ва у ерда ишлашларини хоҳлаяпмиз. Энг муҳими илм-фан алмашинуви ва уни янада олдинга олиб бориш. Биз ҳолатга батамом илмий жиҳатдан қараяпмиз".
Халқаро конференция жорий йилнинг 3-4 октябр кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтмоқда, 5-6 октябр кунлари эса Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида ўз ишини олиб боради.