platina.uz
Жамият

Ўзбекистон армияси дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида 62-ўринни эгаллади

Ўзбекистон армияси дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида 62-ўринни эгаллади
Ўзбекистон армияси 2023 йилги дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида 145 давлат орасида 62-ўринни эгаллади. Тегишли рейтинг Global Firepower халқаро компанияси томонидан эълон қилинди. Рейтингда кучли ўнталикни АҚШ, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Буюк Британия, Жанубий Корея, Покистон, Япония, Франция ва Италия эгаллади. Рейтинг PwrIndx — куч индекси бўйича тузилган, у қанчалик паст бўлса, мамлакат шунчалик кучли армияга эга бўлади. Ҳозирча ҳеч бир давлат 0,0000 ҳарбий кучнинг максимал кўрсаткичига эришмаган. Ўзбекистон 1.0692 индексини олган. Марказий Осиё давлатлари ҳарбий қудрати бўйича қуйидаги ўринларни олган:
  1. Ўзбекистон — 62-ўрин (1.0692 индекс)
  2. Қозоғистон — 63-ўрин (1.0873 индекс)
  3. Туркманистон — 82-ўрин (1.5986 индекс)
  4. Қирғизистон — 107-ўрин (2.1073 индекс)
  5. Афғонистон — 114-ўрин (2.3118 индекс)
  6. Тожикистон — 120-ўрин (2.6403 индекс)
Global Firepower рейтингини тузувчилар рўйхатга киритилган мамлакатлар армияларининг танк, самолёт, ҳарбий кема ва бошқалар сони ҳақида батафсил маълумотларни тақдим этади. Унга кўра, Ўзбекистонда хизматни ўташга яроқли инсон ресурсларининг умумий сони 13,5 миллион кишини ташкил қилади. Ҳар йили ҳарбий чақирув 622 минг кишига тўлдирилмоқда. Айни пайтда Ўзбекистон қуролли кучларида 65 минг киши хизмат қилмоқда.
© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid