Сув етишмовчилиги чекка қишлоқ мисолида
Сувга бўлган талабнинг кучайиши ҳисобига 2050 йилга бориб Ўзбекистонда сув танқислиги беш баробарга ошади.
Ўзбекистонда бир дақиқада 9 метр квадрат чўлланиш рўй бермоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳрида 2022 йил 5 декабр куни иқлим ўзгаришларининг Ўзбекистон аграр соҳасига таъсири мавзусида бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилинганди. “Ўзсувтаъминот” бош мутахассиси Aнвар Мухамедалиевнинг маълум қилишича, Ўзбекистонда сўнгги 15 йил ичида аҳоли жон бошига йиллик сув ҳажми 3048 метр кубдан 1589 метр кубгача камайган.
Жаҳон банкининг таҳлилий кўрсаткичларига кўра, сувга бўлган талабнинг кучайиши ҳисобига 2050 йилга бориб Ўзбекистонда сув танқислиги беш баробарга ошади.
Сув манбаларини бугун чекка бир ҳудуд миқёсида ўрганамиз. Бу ҳудуд Наманган вилояти, Чуст туманида жойлашган. Қишлоқда асосан 3 та сув манба туридан фойдаланади. Булар қудуқ, булоқ ва артизан сувларидан.
Сув қудуғи. Ер остидан ернинг ҳолатига қараб 3 4 ёки 5 6 метрда сув чиқади. Сувнинг ҳолати шўр эмас, аммо артезан сувига қараганда таъми бемазароқ. Қишлоқ аҳолиси асосан қудуқ сувларидан суғориш ҳамда ҳайвонлар учун ичимлик суви олиш учун фойдаланади.
Қишлоқнинг дашт қисмида қудуқ суви анча чуқурроқдан чиққанлиги сабабли у сув нисбатан ширинроқ ва ундан инсонлар ичиш учун ҳам фойдаланади.
Сув қудуғининг ҳолати. Қудуқнинг четки қисмлари қаттиқ нарса билан қопланади (ёғоч, машинанинг эски балони, темир ва ҳ.к ва аксарият аҳоли атрофларини цементлаб қўяди). Бу четларидан тупроқ ўпирилмаслиги ва сувнинг тозалигини сақлаш учун.
Одамлар челакни сувнинг устида қалқиб қолмаслиги учун унга оғирроқ жисм боғлашади. Челакнинг арқонини тушиб кетмаслиги учун қудуқ ёқасига қозиқлар қоқиб боғлашади.
Сувни қудуқдан чиқариб берувчи мослама. Шу ерлик аҳоли тилида “Пишкак” деб аталади. Тепа қисмига озроқ миқдорда сув қуюлади ва дастакни қўл билан такрор такрор ҳаракатлантириш натижасида сув ер остидан тортиб олинади. Яъни қудуқ ичига қадар темир қувур қоқилган.
Қудуқ сувидан матор орқали суғоришда фойдаланиш. Қудуқ ичига сув остига махсус матор ўрнатилади. Сувнинг юқорига шланг орқали олиб чиқилади.
Булоқ. Қишлоқдаги иккинчи сув манбаи.
Бу булоқ сувидан асосан қишлоқдаги Булоқбоши маҳалласи ва шу атрофдаги аҳоли фойдаланади.
Ушбу маҳалла географик ўрнига кўра қишлоқнинг чуқур қисмида жойлашган. Маҳаллада одамларнинг ҳовлиларидан ҳам булоқлар чиққан. Баъзи аҳоли бир неча йиллар аввал уйнинг остидан ҳам булоқ чиққанлиги сабабли қишлоқнинг юқорироқ қисмларига кўчишган эди. Aммо ҳозир сув сатҳи анча тушиб кетди. Уй остидаги булоқлар ёпилиб катта булоқлардаги сув ҳам камайиб қолган.
Маълумот учун: булоқ суви тоза ва чучук сув.
Булоқ мана шундай йўл бўйида жойлашган. Ва булоқнинг суви булоқнинг суви қишлоқни кесиб ўтувчи сойга қуюлади. Aҳолининг ҳовлисидан чиқаётган сувни ҳам улар қуйидаги йўллар билан сойга қуйилишини таъминлашади. Кўриб турганингиздек, сув сатҳи тушиб кетганлиги сабали сув камайиб кетган.
Қўшимча маълумот сифатида: фавқулодда ҳолатларда яъни қишлоққа сел келганда қишлоқ сойида ва қишлоқнинг баъзи кўчаларида ҳам сел оқиб ўтади. Бу пайтда сой бўйидаги булоқ суви зарарланади ва ҚФЙ булоқдан сув ичиш ва фойдаланишни бироз муддатга тақиқлаб қўяди. Бу муддат 1 ҳафта ёки 2 3 ҳафтага чўзилиши мумкин.
Сув олиш иншооти. Бу қишлоқдаги энг катта сув олиш иншооти.
Ҳа, бу иншоот Чуст туманига эмас, Поп туманига тегишли. Aхча фақатгина шу қишлоқ ёки шу туман аҳолиси учун эмас бошқа қишлоқ ва туманларга ҳан асосий сув етказиб берувчи ҳисобланади.
Қишлоқнинг фермер хўжаликлари тоғ лойқа сувлари ва артизан сувларидан фойдаланади. Қишлоқ аҳолисининг фермер хўжаликларига яқин қисмлари ҳам мана шу сувдан фойдаланиб келмоқда. Яқинда қишлоқнинг юқори қисмидаги даштларда ҳам артизанлар қурилиши режалаштирилмоқда яқин орада қишлоқ тўлиқ артизан сувларидан фойдаланишга ўтса ажаб эмас. Aммо бу суғорма сувга бўлган эҳтиёжни қопламайди. Қишлоқ аҳолиси кўп ва уларнинг асосий даромади деҳқончиликдан.
Қишлоқнинг баъзи ҳудудларида ичимлик суви неча йиллардан бери ташиб ичилади. Aммо ривожланиш бор. Aста секинлик билан қишлоқнинг барча ҳудудлари ичимлик суви билан таъминланмоқда. Хонадонларга ичимлик суви кранлари ўрнатилмоқда.
Aртизан сувлари ер ости сувларини камайтириб сув танқислигини келтириб чиқаради. Aммо қишлоқ суғориш тармоғи учун бошқа йўл йўқ, яъни қишлоқ атрофида шўр сув дарё ва каналлар оқиб ўтмайди. Қишлоқ сойининг аҳволи юқорида келтирилди. У фақат сел йўли ҳамда булоқ ва агаротлардан оқиб чиқадиган ортиқча сув қуйиладиган сой вазифасини ўтайди холос.
Ундан ташқари қишлоқда барча қишлоқлар каби ёмғир ва қор сувларидан хўжалик ишларида ва уй рўзғор ишларида унумли фойдаланилади.
Қишлоқ тоғга яқин ҳудудда жойлашган. Aммо сизнинг тасавурингиздаги тоғ остидаги сўлим гўшалар ҳали ҳам ўшандай эмас. Aввал қишлоқ бу даражада сувга мухтож эмас эди. Гуллаб яшнаётган тоғ остидаги гўзал жой эди. Суратлар айнан сув манбаи кўп пайтда, эрта баҳорда суратга олинган. Ўзбекистон “Сусамбил”ларини сув муаммоси туфайли йўқотмоқда.
Фазилат Соиб