Япониядаги аянчли тўфон, МХХ тарихи, БМТ тарихидаги энг узун нутқ
Platina.uz 26 сентябр санаси билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.
26 сентябр санаси билан боғлиқ хабарлар.
Ўзбекистонда Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни. 1991 йил шу куни Ўзбекистоннинг биринчи президенти ЎзССР КГБсини тугатиш ва МХХни тузиш тўғрисидаги қонунга имзо чеккан эди. 2018 йилда Миллий хавфсизлик хизмати Давлат хавфсизлик хизматига айлангач, байрам ДХХ куни деб номланди ва 5 апрель куни нишонлана бошланди.
Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган “Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–715-сон, 14.09.2021 й.) билан 26 сентябрь Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни этиб белгиланди.
Бутунжаҳон контрацепция куни.
Европа Иттифоқи байроғи Европа тиллари куни.
Халқаро ядро қуролини бутунлай йўқ қилиш куни.
Воқеалар.
1887 йил – Америкалик иxтирочи Эмиль Берлипер товуш (овоз)ни эшиттирувчи мослама граммафон учун патентлаган.
1950 йил – Индонезия БМТга қабул қилинди.
1959 йил – Вера тўфони Японияга келиб, икки миллионлик Нагоя шаҳрини бутунлай вайрон қилди.
1960 йил – Фидел Кастро БМТ тарихидаги энг узун нутқ сўзлади - 4 соат 29 дақиқа.
1962 йил – Яман Араб Республикаси ҳарбий тўнтариш натижасида эълон қилинди.
1977 йил – Чернобил АЭС – Украинадаги биринчи атом электр станциясидан илк электр энергияси олина бошланди.
1995 йил – Украина Европа Кенгашига қабул қилинди.
2000 йил – 20 минг давлат сайтларини бирлаштирган АҚШ ҳукуматининг янги веб-сайти очилди. У 27 миллион веб-саҳифага эга.
2003 йил – Википедия яратилгани сабаб Нупедиа тўхтатилди.
2014 йил – Тошкентдаги АҚШ элчихонаси “Ўзбеккино” миллий агентлиги билан ҳамкорликда ташкиллаштирган Еттинчи йиллик Америка фильм фестивали Алишер Навоий номидаги кино саройида бошланди.
2016 йил – Колумбия ҳукумати ва исёнчилар ўртасида ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги битим имзоланди. Колумбиядаги фуқаролар урушининг ҳақиқий тугашига эришилди.
2019 йил – Турғун органик ифлослантирувчи моддалар ҳақидаги Стокҳолм конвенцияси Ўзбекистон Республикаси учун кучга кирди. Ҳужжат 2001 йил 22 майда Стокҳолм шаҳрида қабул қилинган. Маълумот учун: 183 та мамлакат ушбу Конвенциянинг иштирокчиси ҳисобланади. Ушбу халқаро шартноманинг мақсади аҳоли саломатлиги ва атроф-муҳитни Турғун органик ифлослантирувчи моддалар (ТОИМ) таъсиридан ҳимоя қилишдир.
Конвенция қоидаларига мувофиқ томонлар ТОИМ ишлаб чиқариш, импорт қилиш, экспорт қилиш, кўмиш ва улардан фойдаланишни назорат қилишни, шунингдек, мавжуд ТОИМни алмаштириш учун қўллаш мумкин бўлган энг яхши технологиялар ва усуллардан фойдаланишга кўмаклашиш мажбуриятини зиммаларига оладилар. Ўзбекистон Республикасининг Конвенциядаги иштироки ТОИМ билан боғлиқ экологик вазиятни яхшилаш, аҳоли, атроф-муҳит, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига эҳтимолий салбий оқибатларини олдини олиш имконини беради.
2019 йил – Туркиянинг Истанбул шаҳрида 5,9 балли зилзила содир бўлган.
2021 йил – Олаф Шольц бошчилигидаги Германиянинг СДП мамлакатдаги парламент сайловларида биринчи ўринни эгаллади.
Британиялик Люис Хемилтон тарихда 100 та Формула 1 Гран-присини қўлга киритган биринчи пойгачи бўлди.
2022 йил – Ижевск 88-сонли мактабда отишма содир бўлди, 13 киши, жумладан 7 бола ҳалок бўлди. Ҳужумчи ўз жонига қасд қилди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Владимир Путинга Ижевскдаги мактабда содир бўлган отишма оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
Таваллудлар.
1954 йил – география фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими аълочиси Асқар Нигматов;
1965 йил – украиналик тадбиркор, сиёсат ва давлат арбоби, Украинанинг 5-президенти (2014-2019) Петро Порошенко;
1993 йил – ўзбекистонлик профессионал футболчи, Лига-2 нинг „Персикаб Бандунг“ клуби ярим ҳимоячиси Ахрор Умаржонов таваллуд топган.