platina.uz

Саудия Арабистони мустақиллиги, "дипломатия"га асос солинган кун

Platina.uz 23 сентябр санаси билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

Жамият
23 сентябрь 2023 йил
Саудия Арабистони мустақиллиги, "дипломатия"га асос солинган кун

23 сентябр санаси билан боғлиқ муҳим хабарлар.

Халқаро имо-ишора тиллари куни.

Ўзбекистонда Меҳржон байрами (куз байрами). Бу байрамлар Хоразмда “Чири-руж”, Самарқандда “Ним-сарда” каби номларда юритилади. У кузги кун ва тун тенглигини, ҳосил йиғиш якунини, қишга тайёргарлик кўриш каби ҳодисаларни акс эттирувчи байрам. Тарихда 10-15 аср мобайнида Наврўздан сўнгги иккинчи катта байрам ҳисобланган, йил ярми вазифасини ҳам ўтаган. Ўрта асрларда турли байрамларга бўлиниб кетган. Ҳозирги кунда куз байрами, кузги кун ва тун тенглиги, анъанавий (эски) “йил ярми” меҳр-шафқат тадбирлари сифатида табиий сайлгоҳларда, маданий боғ, ўйингоҳларда, майдонларда турли кўргазмалар, кўрик-томошалар, мусобақалар каби шакллардан фойдаланиб ўтказилмоқда. Бу байрам барча қишлоқ хўжалик ходимларининг- боғбону сабзавоткор, ғаллакору пахтакор, соҳибкору пиллакорларнинг йил давомида эришган ғалабаларини, меҳнат мавсумининг якунланишини тантана қиладиган йирик анжуман ҳисобланади.

Республикамизда мазкур байрамларни ўтказиш борасида ўзига хос тизим вужудга келмоқда. Улар аввалига кўпгина йирик туман марказларида ташкил қилиниб, унда тумандаги барча жамоа хўжаликлари ўзларининг етиштирган маҳсулотлари билан қатнашади. Сўнгра шу тартибда вилоят марказларида, барча туманларда олинган ҳосилларнинг энг яхши натижалари тарғибот этилади. Сўнг махсус жойда халқ сайллари бошланади. Кечки пайт туман маданият уйида пилла етиштириш бўйича мажбуриятларни бажарган илғорларни тақдирлашга бағишланган тантанали кеча ва концерт уюштирилади.

Япония ва Мексикада кузги тенгкунлик байрами куни. Бу кунда японлар қадимий буддавийлар xигон байрамининг расм-русумларини амалга оширишади. Мексикада эса кузги тенгкунлик кунида қадимий Чичен-Ица шаҳридаги машҳур Кукулокан пирамидасини зиёрат қилишга ҳаракат қилишади.

1848 йил – америкалик Жон Кертис уйда биринчи сақич ишлаб чиқарди.

1873 йил – Санкт-Петербургда керосин лампалари ўрнига дунёдаги биринчи электр лампалар ёқилди.

1932 йил – Саудия Арабистони мустақилликка эришган. Мамлакат ҳудуди асосан саҳродан иборат. Қирғоқ бўйлаб торгина водийлар жойлашган. Жануби-ғарбида унча катта бўлмаган тоғ тизмалари бор.

1939 йил – Нью-Йоркдаги Бутунжаҳон кўргазмаси пайтида 6939 йилда очилиши керак бўлган вақт капсуласи қўйилди. Капсула ичида аёлнинг шляпаси, эркакнинг чекадиган трубкаси ва 1100 та микрофильм бор эди.

1989 йил – Озарбайжон тили Озарбайжоннинг давлат тили деб эълон қилинди. “Озарбайжон ССР суверенитети тўғрисида”ги Конституциявий қонун қабул қилинди.

1992 йил – Тошкентда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ташкил этилган. Университетнинг кўпгина талабалари АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Япония университетларида бакалавриатура, магистратура босқичларида таълим олмоқда.

1997 йил - Yandex.Ru қидирув тизими эълон қилинди.

2002 йил – Белгияда эвтаназия тўғрисидаги қонун кучга кирди. Эвтаназия – даволаб бўлмайдиган касалликка чалинган одам ёки бошқа тирик мавжудотнинг ҳаётини тугатиш ва бу касаллик натижасида чидаб бўлмас азоб-уқубатларни бошдан кечириш амалиёти.

2008 йил – Android операцион тизимининг биринчи версияси тақдим этилган.

2020 йил – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг видеоконференция шаклида ўтган 75-сессиясида нутқ сўзлади. Бу маъруза тарихга муҳрлангани шубҳасиз. Чунки илк бор дунё ҳамжамиятига ўзбек тилида мурожаат қилинди.

Ўзбекистон Республикасининг Таълим тўғрисида”ги қонуни қабул қилинган.

Таваллудлар.

1123 йил – Буюк фақиҳ, имом Бурҳониддин Марғиноний таваллуд топган. Марғилон шаҳар марказида Бурҳониддин Марғиноний ёдгорлик мажмуи бунёд этилиб, шу ерда унинг рамзий мақбараси ўрнатилган.

1943 йил – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ноила Тошкенбоева;

1943 йил – “Оскар” мукофоти совриндори машҳур қўшиқчи Xулио Иглесиас таваллуд топган кун. Xулио ўша авлод вакиллари ичида энг иқтидорли футболчиларидан саналар ва Мадриднинг “Реал” жамоаси шарафини ҳимоя қиларди. Клубда Xулиога катта умид боғлашарди.

1953 йил – уста кулол, Ғиждувон кулоллик мактабининг 7- авлод вакили, Ўзбекистон халқ устаси Алишер Назруллаев таваллуд топган.

1984 йил – Xонанда Мустафо таваллуд топган кун.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+