Нурмагомедов ва Рустам Азимов, "Сардоба" сув омбори бўйича ҳукм
Platina.uz 20 сентябр санаси билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.
20 сентябр санаси билан боғлиқ хабарлар
Воқеалар.
1946 йил – биринчи Канн кинофестивали очилган.
1979 йил – юқори энергияли нурланишни қайд этиш учун орбитага астрономик расадхона чиқарилди.
1990 йил - Жанубий Осетия Грузиядан ажралиб чиққанини эълон қилди. Мустақиллик куни сифатида нишонланади.
1991 йил – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Тил ва адабиёт институтига Алишер Навоий номи берилган.
1992 йил – референдумда Франция фуқароларининг аксарияти мамлакатнинг Европа Иттифоқига киришини қўллаб-қувватлади.
1993 йил – Озарбайжон Миллий Ассамблеяси Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо бўлишга қарор қилди.
1994 йил – Озарбайжон пойтаxти Бокуда “Аср шартномаси” номли битим имзоланган. “Аср шартномаси”да жаҳоннинг 8 мамлакати (Озарбайжон, Туркия, АҚШ, Япония, Буюк Британия, Норвегия, Россия ҳамда Саудия Арабистони) дан 13 та компания қатнашди.
1996 йил – Афросиёб шаҳар xаробасида қазиш ишларини олиб борган француз арxеологлари топилмалари кўргазмалари очилди. Маълумот учун: Афросиёб — Самарқанднинг қадимги xаробаси. Бу ном тариxий манбаларда қадимги Самарқандга нисбатан фақат 17-асрдан бошлаб учрайди.
2000 йил – Тайван расмийлари CIH ("CИҲ") компьютер вируси яратувчиси, муаллифнинг бош ҳарфлари билан аталган 25 ёшли Ченг Йин-Хаони ҳибсга олди. Вирус халқ орасида "Чернобил" номи билан танилган, чунки унинг версияларидан бири 26 апрелда, яъни АЭС авариясининг бир йиллиги санасида фаоллаштирилган.
2011 йил – Америка ҳуқуқ-тартибот идораларида "сўрама, айтма" сиёсати тугади.
2021 йил – коронавирус пандемияси сабаб Ўзбекистонда чекланган маданий тадбирларга рухсат берилди. 20 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда томоша, маданий-кўнгилочар, оммавий тадбирлар ва йиғилишларни очиқ майдонлар ҳамда ёпиқ мажмуаларда ўтказиш бошланди.
Тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш 100 кишидан кўп бўлмаган ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказилишига рухсат берилди.
Қорақалпоғистондаги ЙТҲда тўрт киши, жумладан «Халқ сўзи» газетаси мухбири 36 ёшли Саид Махсумов вафот этди.
2022 йил – Тошкент халқаро аэропортида МИБ бўлими ташкил этилди. Бўлимда йўловчилар хорижга чиқишини чеклайдиган қарз бор ёки йўқлигини текширтириши мумкин. Қарз тўлангандан сўнг, МИБ ходими тақиқни олиб ташлайди.
2022 йил – Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари тожик-қирғиз чегарасидаги вазиятни муҳокама қилди.
- Ўзбекистон ҳукуматининг “Давлат ижтимоий суғурта тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори қабул қилинди. Мазкур қарор билан “Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисида низом” тасдиқланди.
- Сардоба сув омборини лойиҳалаштириш ва қурилишига масъул бўлган 29 нафар шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Уларнинг 3 нафари 5 йилдан 10 йилгача қамалди, қолган 26 нафари эса жаримага тортилди. Уларга шунингдек, 3 йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш тақиқланди. Маълумот учун: 2020 йил 1 май куни соат 05:55. «Сардоба» сув омбори ёрилиб, аҳоли зудлик билан эвакуация қилина бошланган. Техноген офат оқибатида 6 киши вафот этган, 70 мингга яқин фуқаро яшаш жойини тарк этган, минглаб уйлар вайронага айланди.
Тошкент вилояти Паркент тумани «Хўжа» маҳалласида яшовчи фуқаролардан бирининг ҳовлисида занглаган мис тангалари топилди. Фанлар академияси Миллий археология маркази ва Маданий мерос агентлиги вакиллари ҳамда маҳалла раиси, маҳалла профилактика нозири, уй эгалари ва археолог гувоҳлигида тангалар саноқдан ўтказилди. Уларнинг сони 939 та эканлиги аниқланиб, ўрганиш ва давлатга топшириш учун олинди.
Таваллудлар.
1919 йил – Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиси, шахсан 5 та эшелонни портлатган, қўл жангида 76 нафар немис аскарини йўқ қилган, бир нафар немис генералини асирга олган Мамадали Топиволдиев;
1920 йил – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Маннаф Мирзамаҳмудов;
1934 йил – машҳур актриса Софи Лорен таваллуд топган. 1999 йилда Софи Лорен Америка кино санъати институти томонидан тузилган кинематография тариxидан энг буюк 25 актриса қаторига киритилди.
1958 йил – "Ўзбекинвест" экспорт-импорт миллий суғурта компанияси раиси Рустам Азимов;
1959 йил – Ўзбекистонда xизмат кўрсатган артист Раҳматжон Қурбонов;
1973 йил – Математик-амалиётчи олима Моҳинисо Хидирова;
1985 йил – ўзбекистонлик олим, биология фанлари доктори, профессор Беҳзод Сирожидинов;
1988 йил – аралаш яккакураш бўйича россиялик жангчи, энгил вазнда UFC чемпиони (2018) Хабиб Нурмагомедов таваллуд топган.