platina.uz
Жамият

Ўн беш ўзбекистонликнинг "Янги Зеландия орзуси" сароб бўлиб чиқди

Носиров ватандошларини соатига 28 доллар маош топасизлар деган гаплар билан ўзига жалб этган.

Ўн беш ўзбекистонликнинг "Янги Зеландия орзуси" сароб бўлиб чиқди

Янги Зеландияга мўмай пул топаман деб борган 15 нафар ўзбекистонлик чув тушди. Мамлакатдаги Stuff нашрининг ёзишича, уларни ўз ватандошлари алдаган.

Хабарга кўра, ишчиларнинг бари Тошкент вилояти, Ангрен шаҳридан бўлган ва Янги Зеланиядаги Zero Max Line компанияси эгаси бўлган Шерзод Носиров орқали ушбу мамлакатга кетишга қарор қилган.

Улар ичида уйи, машинаси, бор-будини сотиб кетганларам бор. Шукуржон Қўчқоров, Диёрбек Комилбоев, Ибрат Хатамов, Aбдуллаев Нуриддин, Сирожиддин Усмонов ва Aслиддин Жуманов каби йигитлар Янги Зеландияда на даромад ва на истиқболсиз қолиб кетишди, дея ёзади нашр.

Улардан бири Сирожиддин Усмонов рафиқаси ва уч боласи билан Ўзбекистондаги уйини сотиб келишган ва ҳозирда оила қийин шароитда яшамоқда.

Носиров ватандошларини соатига 28 доллар маош топасизлар деган гаплар билан ўзига жалб этган. Улар Носировга виза ва бошқа ҳужжатлар учун 10 минг доллардан беришган, шунингдек 2500-3000 доллар миқдорида қўшимча пул тўлашган.

Афсуски, ишчилар Янги Зеландияга келишгач, ҳафтасига бор-йўғи 20 соат ишлашга рухсат олишган. Ҳатто Ўзбекистонда бунда кўпроқ пул топа олардик дейди улардан бири.

Ҳозирда 11 нафар ўзбекистонлик унчалик яхши шароитга эга бўлмаган уйда ҳафтасига 1100 доллар тўлаб яшаб келмоқда.

Бир қанча можаролардан кейин Носиров ўз компаниясини ими-жимида ёпишга қарор қилган.

Янги Зеландиялик журналистлар Носировга ишчиларнинг ҳолати бўйича мурожаат билан чиққанда у жавоб беришдан бош тортиб, барча маълумотни турмуш ўртоғидан олиш мумкинлигини билдирди, аммо унинг рафиқаси Наргиза Онарбоеванинг жавоби ҳам шунга ўхшаш бўлди.

Янги Зеландиядан Ангренга қайтишга муваффақ бўлган Ҳамидулла Эсаналиевни айтишича, Носиров унга Ўзбекистондаги уйларини сотиб, келишни тавсия қилган. Аммо Эсаналиев бундай қилмаган ва Ўзбекистондан кетмасликка қарор қилган.

"Дастлаб, унинг нияти ёмон эканини билмадик, аммо якунда Носировнинг нияти биз орқали пул ишлаш экани аниқ бўлди", дейди у.

Айни пайтда ўзбекистонликлар ўз ҳуқуқларини тиклаш мақсадида адвокат ёллашган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid