Соғлиқни сақлаш вазирига 3 ўринбосар тайинланди
Бошқа ўринбосарлар Акобир Шукуров ва Элмира Боситхонова ҳозирча ўз лавозимида қолган.

Соғлиқни сақлаш вазирига бир йўла 3 нафар янги ўринбосар тайинланди, бир ўринбосар бошқа ишга ўтгани учун лавозимидан кетди.
Хусусан, Фаррух Шарипов, Фарҳоджон Тошпулатов, Олим Омонов соғлиқни сақлаш вазирига ўринбосар этиб тайинланди.
Улуғбек Собиров бошқа ишга ўтиши муносабати билан соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Бошқа ўринбосарлар Акобир Шукуров ва Элмира Боситхонова ҳозирча ўз лавозимида қолган.