platina.uz

Қонунчиликка зид "гўзаллик"ка қарши чақириқ (фотофакт)

Шаҳарнинг эътиборли ресторани, кийим дўконлари, меҳмонхоналари ҳудудида эътиборни жалб қилиш ва ёки қўштирноқ ичидаги гўзаллик учун дарахтларга зарар  етказишмоқда.

Жамият
12 сентябрь 2023 йил
Қонунчиликка зид "гўзаллик"ка қарши чақириқ (фотофакт)

Тошкент гўзал шаҳар. Айниқса, кеч тушгач, чироқлар унинг чиройига чирой қўшади. Гўзаллик яхшику-я, аммо бу чирой ҳеч қандай тартиб-қонун бузмаса, зарар етказмаса... Бошкентимизнинг деярли ярим қисмини чироқлари дарахтларга илинган, ваҳоланки, бу қонунчилигимизда тақиқланган. (81-сонли ПФ Президент фармони).

Бундай қонунбузарликни исталган вилоятдан Тошкент шаҳарга кириб келаётган барча кўрган бўлиши шубҳасиз.

Фото: "Platina.uz" / Фазилат Мирзааҳмадова

Пойтахт марказлари-чи?

Амир Темур хиёбони атрофи, Чингиз Айтматов кўчаси... Бу рўйхатни узоқ давом эттириш мумкин, аммо битталаб санаб чиқишга ҳожат йўқ.

Чунки қаердаки шаҳарнинг эътиборли ресторани, кийим дўконлари, меҳмонхоналари ҳудудида эътиборни жалб қилиш ва ёки қўштирноқ ичидаги гўзаллик учун дарахтларга зарар етказишмоқда.

Хўш, биз бу “гўзаллик”га нуфузли жойлиги учун кўз юмамизми? Ёки масъулларнинг кўзи бундай “гўзаллик”дан қамашябдимикин?

Қонун уловлига, ҳам уловсизга ҳам бирдек эмасми?

Бунақа электр чироқларини ҳар қадамда топишимиз мумкин. ЭНГ ачинарлиси ушбу илинган бировлар сабаб қуриётган дарахтлар сабаб “чангимиз" кўпайяпти, холос.

Хўжакўрсин учун қилинган ва қилинаётган сохта гўзалликлар бадали нафақат дарахтларнинг яшаб қолишига, балки ўзимизнинг соғлиққа ҳам безиён бўлмаслигини қачон тушунамиз?

Наҳотки қонунчиликка зид бу "гўзаллик"ни экология масъуллар ва ёки бошқа назорат органлари кўрмаётган бўлса?

Фазилат Соиб

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+