platina.uz

Германиянинг бирлашуви, Шавкат Раҳмон ва Эрондаги қатл

Platina.uz 12 сентябр санаси билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

Жамият
12 сентябрь 2023 йил
Германиянинг бирлашуви, Шавкат Раҳмон ва Эрондаги қатл

12 сентябр санаси билан боғлиқ хабарлар.

Бирлашган миллатлар ташкилотининг Жануб-жануб ҳамкорликлари куни. Жануб-жануб ҳамкорлиги халқаро ҳамкорликдаги асосий элементлардан бири ҳисобланиб, ривожланаётган ва иқтисодий жиҳатдан ривожланаётган давлатларга кўмаклашиш мақсадида йирик имкониятлар очиб беради. 2003 йил 23 декабрда БМТ Бош ассамблеяси томонидан Жануб-жануб ҳамкорлиги куни резолюцияси қабул қилинди.

Воқеалар.

1858 йил — Янги Шотландия (Канада)да олтин топилди.

1923 йил – Женевада порно нашрларнинг айланиши ва савдосини чеклаш тўғрисидаги конвенция имзоланди.

1934 йил – Латвия, Литва ва Эстония сиёсий иттифоқ туздилар. Женевада имзоланган шартнома Болтиқбўйи Антантаси номи билан тарихга кирди.

1940 йил — Франциянинг Ласко ғоридан қоятош расмлари топилди.

1990 йил – Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси ташкил топган. Касаба уюшмаларининг бош вазифаси касаба уюшмалари аъзоларининг меҳнат, ижтимоий, иқтисодий, маънавий интеллектуал ҳуқуқ ва манфаатларини муҳофаза қилишда ҳаракат бирлигини амалга оширишдан иборат. Ўзбекистон касаба уюшмалари кенгаши 1925 йилдан фаолият кўрсата бошлаган.

  • Германияни бирлаштириш тўғрисидаги шартнома имзоланди. Германияга нисбатан якуний келишув тўғрисидаги шартнома СССР, АҚШ, Буюк Британия, Франция, ГДР ва ГФР ташқи ишлар вазирлари томонидан имзоланди. Шартнома тўртта давлатнинг Берлин ва Германияга ва тегишли келишувларга нисбатан ҳуқуқ ва мажбуриятларини бекор қилди.

2002 йил – АҚШ президенти Жорж Буш Қўшма Штатлар яна 18 йил олдин ЮНЕСКОга аъзо бўлиш ниятини эълон қилди.

2003 йил – Нукус “Дўстлик” ордени билан мукофотланди.

2007 йил – Филиппин президенти Жозеф Эстрада мамлакатни талон-тарож қилганликда айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

2017 йил – Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессияси ўз ишини бошлади. Ассамблея Олий музокараларининг илк кунида БМТ бош котиби, АҚШ, Арманистон, Афғонистон, Бразилия, Исроил, Польша, Франция президентлари қаторида Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев ҳам минбарга чиқиб, нутқ сўзлади.

2020 йил – Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўмондони Рустам Жўраев Қўл жанги федерациясига раҳбар бўлди.

  • БМТ COVID-19ни ташкилот тарихидаги энг улкан муаммолардан бири деб тан олди.

    Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида Афғонистон Ҳукумати ва "Толибон" Ҳаракати ўртасида инклюзив музокаралар бўлди.
  • Эронда мамлакатнинг грек-рим кураши бўйича чемпиони - Навид Афкари қатл қилинди. Афкари 2018 йилда ҳукуматга қарши кўча намойишларида иштироки учун ўлим жазосига ҳукм қилинган. Спортчини шунингдек, мамлакатнинг амалдаги режимини тўнтариш учун махсус гуруҳни яратишда айблашган.

2022 йил – Ўзбекистон иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда энергия сақлаш тизимига эга бўлган қуёш фотоэлектр тизими орқали маҳаллий электр тармоғи билан параллель ҳолда ишлайдиган электромобилларни тез зарядлаш қурилмаси ишлаб чиқилди.

БАА Самарқанд шаҳридаги инфратузилмаларни яхшилаш учун қарийб $300 млн кредит ажратишга қарор қилди.

19 ёшли испаниялик теннисчи Карлос Алкарас дунёнинг энг ёш биринчи ракеткаси бўлди.

Fitch Ratings 2022 йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиш кутилмаларини 5,1 фоизга оширганини маълум қилди.

Таваллудлар.

1931 йил – Ўзбекистон давлат ва сиёсат арбоби, “Дўстлик” ордени соҳиби, меҳнат фахрийси Исмоил Жўрабеков;

1934 йил – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Энмарк Солиҳов;

1942 йил – ўзбек шоири ва таржимон, радиожурналист, телепублицист, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Самандар Воҳидов;

1950 йил – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир Шавкат Раҳмон;

1951 йил – ўзбек театр ва кино актрисаси, Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Дилбар Абдулазизова;

1988 йил – "Ниҳол" давлат мукофоти совриндори, хонанда Нигора Исмоилова таваллуд топган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+