Ўзбекистондаги энг муҳим муаммо қайси?

Platina.uz мана шу савол доирасида аҳоли фикрини ўрганишга ҳаракат қилди ва бугунги кунда юртимизда ана шундай ечимини кутаётган, муҳим муаммолар рейтингини аниқлади.

Жамият
9 сентябрь 2023 йил

Сўнгги пайтларда Ўзбекистонда кўплаб соҳаларда ислоҳотлар олиб борилиб, улар йиллар давомида ечимини топаётган бўлса-да, одамлар наздида устувор муаммолар ҳали-ҳамон учраб туради. Ўзбекистонда энг долзарб муаммо қайси?

Platina.uz мана шу савол доирасида аҳоли фикрини ўрганишга ҳаракат қилди ва бугунги кунда юртимизда ана шундай ечимини кутаётган, муҳим муаммолар рейтингини аниқлади.

Аввалига кўпчилик “деярли ҳамма соҳада муаммо бор, фақат биттасида эмас” деб жавоб берган бўлса, бироз ўйлашгандан сўнг айнан битта муаммони ажратиб олиш уларга қийин кечмади. Маълум бўлишича, одамлар энг кўп азият чекаётган муаммолардан бири ишсизлик муаммоси. Аҳолидан бирининг айтишича, бугун ҳатто олий таълимни тамомлаган талабаларни ҳам ишсизлик муаммоси қийнамоқда.

Ишсизликдан кейинги ўринни нарх-наво масаласи “эгаллади”. Одамлар ойликлар кўтарилиб улгурмасидан ошиб кетаётган нарх-наво муаммосининг ечимини кутишмоқда.

Кейинги ўринларда доимгидек, таълим, соғлиқни сақлаш, коррупция, асфалт қилинмаётган йўллар, тирбандлик каби муаммолар санаб ўтилди.

Одинахон Деҳқонова

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+