Собиқ вазир Қобул Бердиев ишдан олинди
Унинг ўрнига бошқа бир собиқ вазир лавозимга тайинланган.
Жамият
8 сентябрь 2023 йил
Собиқ вазир Равшан Хайдаров Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси бошлиғи лавозимига тайинланди. У 2001-2002 йилларда фавқулодда вазиятлар вазири лавозимида ишлаган.
Шу муносабат билан Қобул Бердиев ушбу лавозимдан озод этилди.
Эслатиб ўтамиз, Қобул Бердиев 2017 йилнинг сентябрь ойи бошларида мудофаа вазири лавозимидан олинган ва унинг ўрнига ҳозирда ДХХ раиси бўлган Абдусалом Азизов тайинланганди. Қобул Бердиев 2018 йилнинг баҳорида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси бошлиғи сифатида иш бошлаган.