Ўзбекистонликлар ўз ҳаётидан қониқяптими? Сўровнома натижалари

Сўровномада қатнашган ўзбекистонликлар ўзларининг моддий ҳолатини ҳам баҳолаган. 

Жамият
31 август 2023 йил
Ўзбекистонликлар ўз ҳаётидан қониқяптими? Сўровнома натижалари

"Ижтимоий фикр" РЖФЎМ томонидан  Ўзбекистон фуқаролари ўз ҳаётидан қониқадими, мазмунида жамоатчилик фикри сўрови ўтказилди. Бу ҳақда марказ хабар берди. 

Сўровда қатнашган фуқароларнинг аксарияти - 74,1 фоизи  ҳаётдан ва ишларнинг ҳозирги ҳолатидан жуда мамнун.

- 13,7 фоизи асосан қониқишларини айтишди; 

- ҳар ўнинчи респондент  "қисман қониқишини" билдирди.

Сўровномада қатнашган ўзбекистонликлар ўзларининг ўтган йилдаги моддий аҳволи ва молиявий ҳолатини баҳолай туриб, фуқароларнинг аксарияти – 66,1фоизи яхшиланишларни қайд этди, дейилади хабарда. 

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+