platina.uz
Жамият

Ўлим хавфини камайтиришнинг оддий йўли айтилди

Мутахассислар 220 мингдан ортиқ киши иштирок этган 17 та тадқиқотни  ўрганиб чиқишди.

Ўлим хавфини камайтиришнинг оддий йўли айтилди

Халқаро олимлар гуруҳи тадқиқотда ўлим хавфини камайтириш учун кунига қанча қадам пиёда юриш кераклигини аниқлади.

Мутахассислар 220 мингдан ортиқ киши иштирок этган 17 та тадқиқотни ўрганиб чиқишди. Маълум бўлишича, кунига камида 3967 қадам ҳар қандай ўлим хавфини камайтириши мумкин, 2337 қадам эса юрак хасталиги хавфини камайтиради.

“Бизнинг тадқиқотимиз шуни тасдиқлайдики, сиз қанча кўп юрсангиз, шунча яхши бўлади. Бу ёшдан қатъи назар, дунёнинг мўътадил, субтропик, субполяр минтақасида ёки аралаш иқлимли минтақада яшашингиздан фарқли равишда эркакларга ҳам, аёлларга ҳам тааллуқлидир”, - дейди тадқиқот муаллифларидан бири Макиеж Банач.

Бундан ташқари, тадқиқотчилар ҳар куни минг қадамдан кўпроқ пиёда юриш ҳар қандай сабабдан ўлим хавфини 15 фоизга камайтириш билан боғлиқлигини аниқладилар. 20 000 қадамгача юришнинг фойдалари ўсишда давом этади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid